UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0

19 июн 08:23
Янгиликлар

Дзюдо

МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раҳбари Азизжон Камиловни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, юртимиз спорти ривожи йўлида меҳнат қилиб келаётган жонкуяр ва фидоий раҳбаримиз, "Халқ таълими ҳомийси" кўкрак нишони соҳиби Азизжон Камилов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ҳеч кимга сир эмас, Азизжон Якубжанович федерация раҳбари этиб тайинланганидан сўнг мамлакатимиз дзюдосидаги ислоҳотлар янада жонланди. Дзюдочиларимиз томонидан халқаро мусобақаларда қўлга киритилаётган натижалар ҳам ижобий томонга ўзгарди. Узоққа бормаймиз, шу йилнинг ўзида дзюдочиларимиз ҳам Осиё, ҳам жаҳон чемпионатида муваффақиятли тарзда иштирок этишди. Бишкекда ўтган қитъа чемпионатида терма жамоамиз аъзолари тарихда илк бор 10 та медаль қўлга киритишди. Жаҳон чемпионатида Давдат Бобонов кумуш медалга эга чиққан бўлса, жамоавий микст баҳсларида биринчи маротаба бронза медалига сазовор бўлдик. 

Муҳташам "Ҳумо Арена"да илк бор "Катта Дубулға" турнири юқори савияда ташкил этилди. Буни халқаро экспертлар ҳам эътироф этишди. Илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлиги Ўзбекистонга ишониб топширилди. Юртимиз аёллар дзюдоси тарихида илк бор "Катта Дубулға" турнири медаллари қўлга киритилди. Гулноза Матниязова бронза, Диёра Келдиёрова олтин медални ўзиники қилиб олди. Бу каби муваффақиятлар ҳақида узоқ гапириш мумкин.       

Фурсатдан фойдаланиб, мураббийлар, дзюдочилар, умуман, катта ўзбек дзюдо оиласи номидан Азизжон Камиловни ҳар бир инсон ҳаётидаги унутилмас кун - таваллуд айём билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Азизжон Якубжановичга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хотиржамлик, фарзандлари роҳатини кўриб юришларини тилаймиз. 

Насиб қилса, биз биргаликда яна катта ютуқларга эришамиз. Остонада тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси - Токио Олимпиадаси турибди. Азизжон Якубжанович бошчилигидаги юртимиз дзюдочилари Олимпия ўйинларида халқимиз кутаётган натижага эришиш учун астойдил ҳаракат қилади. 

Азизжон Якубжанович, яна бир бор таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг