UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

19 янв 13:42
Янгиликлар

Спорт курашлари

МОҚ Загребда муваффақиятга эришган юнон-рум курашчиларимизни қутлади!

Хабар берганимиздек, юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказилган “Zagreb Open” мусобақасида муваффақиятли иштирок этган эди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси курашчиларимизни ушбу муваффақиятли иштирок билан табриклади.

"Кураги ерга тегмас курашчиларимиз, Сизлар 16-17 январь кунлари Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказилган “Zagreb Open” мусобақасида муваффақиятли иштирок этиб, мамлакатимиз спорт салоҳиятини бутун дунёга намойиш этдингиз.

Ортда қолган мураккаб даврда ноқулай шароитда бўлса ҳам бир зум машғулотларни тўхтатмадингиз, ўз олдингизга қўйган улкан мақсад сари дадил қадам қўймоқдасизлар. Хорватия турнирида ўз иродангиз ва матонатингизни намойиш қилиб, 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритдингиз.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Сизларни узоқ муддатли танаффусдан сўнг яна халқаро ареналарда эришган шундай ютуғингиз билан муборакбод этади. Олдиндаги нуфузли мусобақалар, жумладан Токио-2020 Олимпия ўйинларида ҳам ана шундай зафарлар билан халқимиз ва Президентимизни хурсанд қилишингизга тилакдошмиз", дейилади табрикда.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг