UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

21 май 17:20
Янгиликлар

Велоспорт

“Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони Хонободдан старт олди

Веломарафоннинг дастлабки кунида иштирокчилар 62 км масофани босиб ўтишади

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафонига старт берилди.

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Экологик партияси, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган экологик хайрия веломарафони 5 июнга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, экологик хайрия веломарафонини ўтказишдан кўзланган бош мақсад – Оролбўйи ҳудудида яшаётган аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш ҳамда экологик муаммоларга ечим топишга қаратилган.

Веломарафонга бугун соат 9:00да Андижон вилояти Хонобод шаҳридан старт берилди. Ушбу тадбирда 100 нафарга яқин велоспортчи иштирок этмоқда.

Иштирокчилар бугун Хонобод шаҳридан йўлга чиқиб, Хўжаобод ва Булоқбоши туманлари орқали ўтишади ва умумий 62 км масофани ортда қолдирган ҳолда Фарғона вилоятига кириб боришади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг