UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

25 фев 08:26
Янгиликлар

Мўйноққа пиёда отланган юртдошларимиз Тошкентда: улар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида бўлишди

Аввал хабар қилганимиздек, “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ижросини таъминлаш мақсадида сирдарёлик икки юртдошимиз бутун Ўзбекистон бўйлаб пиёда юриб ўтишга қарор қилишган эди.

Эътиборлиси, 15 февраль куни Андижон шаҳридан йўлга чиққан бу азаматлар кунига ўртача 40-45 километр масофани босиб ўтишмоқда. Бугун сайхунободлик юртдошларимиз Элдорбек Жўраев ҳамда Тўлқин Усмонов Тошкент вилояти орқали ўтиб пойтахтимизга етиб келишди. Йўл-йўлакай уларга телевидение ходимлари ҳамроҳлик қилишди.

Матонатли юртдошларимизни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда ОАВ вакиллари кутиб олишди.

“Сизларнинг бу матонатингиз ва жасоратингиз таҳсинга лойиқ, - деди учрашувда Равшан Сайфиддинович. – Футбол ҳакамлари бир ўйинда ўртача 15-18 км масофани босиб ўтишади. Сизлар эса бир кунда ўртача 40-45 км масофани ортда қолдирмоқдасиз. Албатта, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги сизларнинг бу ташаббусингизни олқишлайди ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Ижтимоий тармоқлар орқали сизларга юртдошларимиз ҳам ҳайриҳох бўлишаётганини кузатиб турибман. Ишонаманки, Мўйноққача бўлган масофада сизлар жуда кўп юртдошларимизни соғлом турмуш тарзига ошно этасизлар, бу йўлда сизларга куч-қувват тилайман”.

Шундан сўнг вазирлик номидан Э.Жўраев ва Т.Усмоновларга эсталик совғалари топширилди ва уларга оқ йўл тиланди.

Ўз ўрнида ушбу юртдошларимиз самимий қабул учун вазирлик раҳбариятига миннатдорлик билдирди. Ва албатта ҳар қандай об-ҳавога қарамасдан ўз мақсадларидан асло чекинмасликка ва насиб этса “Наврўз” умумхалқ байрамини Мўйноқда қорақалпоқ халқи билан кутиб олишга ҳаракат қилишини билдирди.

“Келгусидаги мақсадларимиз – нафақат Ўзбекистон, балки хорижий мамлакатларни ҳам пиёда босиб ўтиш ва она Ватанимиз байроғини чет элларда ҳам мағрур ҳилпиратиш”, - деди ўз сўзида Элдорбек Жўраев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг