UZ

Сўнгги янгиликлар

12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0 18:18Ўтмишга назар. Миржалол Қосимов катта футбол билан қандай хайрлашган эди? 0 17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0 16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0

11 июн 11:43
Янгиликлар

Кураш

Муҳсин Ҳисомиддинов яна бир бора тенгсизлигини исботлади

Бухорода Президент соврини учун ҳазрат Баҳовуддин Нақшбанд хотирасига бағишланган биринчи халқаро турнир якунланди

8-10 июнь кунлари азим Бухорода кураш бўйича Президент соврини учун ҳазрат Баҳовуддин Нақшбанд хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди. 

Унда Европа,Осиё ҳамда Африканинг 20га яқин давлатидан жами 135 нафар (шундан 95таси хорижлик) полвон ғолиблик учун гиламга тушишди. Мусобақанинг иккинчи кунида эркаклар ўртасида 73, 81 ҳамда 100 килодан юқори, аёллар орасида эса 63 ва 78 кг.гача бўлган вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилди. 

Дастлаб аёллар ўртасида 63 килогача бўлган вазн тоифасида ғолиблар аниқланди. Бу вазндаги курашчи қизлар орасида ҳамюртимиз Шаҳноза Бозорованинг имкониятлари юқори баҳоланаётган эди. Ва якунда шундай бўлди ҳам. Навоий вилояти вакили бўлган Ўзбекистон чемпиони бухородаги нуфузли халқаро турнирда ҳам ўзининг маҳоратини намойиш этди ва бу билан ўзи учун халқаро ареналарга йўл очди. Финалда Бозорова ҳиндистонлик Суҳанобону Шайх устидан соф ғалабага эришди ва 3 минг АҚШ долларини қўлга киритди. Ушбу вазн тоифасида 3-ўринни ҳамюртимиз Зарнигор Одилова ҳамда Хитой Тайпейи вакиласи Чиа Лин Лиулар қўлга киритди. 

Аёллар ўртасида ўтказилган навбатдаги 78 килогача бўлган вазн тоифасида ҳам бош соврин ҳамюртимизга насиб этди. Фарғоналик Покизахон Камолиддинова финалда қозоқ спортчиси Мереке Айалани мағлуб этди. Бу вазнда шоҳсупанинг учинчи поғонасидан яна бир вакилимиз Садоқат Тўраева ҳамда Хитой тайпейилик Чиа Жинг Као жой олди. 

Эркаклар ўртасидаги беллашувлар ўта муросасиз кечди. 73 килогача бўлган вазндаги полвонлар ўртасида ғолибликка даъвогарлар кўпчиликни ташкил этарди. Аммо улар орасида мусобақада Тошкент шаҳри номидан иштирок этган Ўрол Содиқов барчадан яхши жисмоний тайёргарликка эга эканини исботлади. Финалда Ўрол полвонга туркманистонлик Муҳаммад Темиров рақиб бўлди. Муросасиз кечган баҳсда ҳамюртимиз рақиби устидан соф ғалабага эришди. Бу вазн тоифасида 3-ўринга ҳамюртимиз Маъруф Ғайбуллаев ҳамда тожикистонлик Зарафшон Темировлар сазовор бўлди. 

Вазни 81 килогача бўлган полвонлар ўртасидаги беллашувлар ҳам мухлисларда бир олам таассурот қолдирди. Негаки ушбу вазнда ҳам бир-бирига муносиб рақиблар жамланган эди. Аммо улар орасида ҳамюртимиз Сарвар Шомуродовга муносиб рақиб топилмади. Ҳал қилувчи финал баҳсида Сарвар эронлик Омид Тазтакка ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ушбу вазн тоифасида фахрли 3-ўринни Тожикистон вакили Ҳақназар Назаров ҳамда Бухоро фарзанди Мадиёр Эркиновлар қўлга киритди. 

Мухлислар катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кутган энг оғир вазндаги полвонлар орасида кечган беллашувларда аввал бошданоқ бош совринга Осиё ва жаҳон чемпиони, Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинлари ғолиби сурхондарёлик Муҳсин Ҳисомиддинов асосий даъвогар эканлиги маълум эди. Унга эронлик Ахан Фароуш жиддий рақобат тақдим этиши кутилаётган бир паллада у ярим финалда Тожикистон вакили Дадахон Қурбоналиевга ютқазиб қўйди. Натижада форс юрти вакили уйига 1000 АҚШ доллари билан қайтадиган бўлди. Иккинчи ярим финал жуфтлигида Муҳсин хоразмлик Болтабой Болтаевдан устун келди. 

Ҳал қилувчи финал беллашувида М.Ҳисомиддиновга кутилмаганда тожик курашчиси жиддий рақобат тақдим этди. Фақат кичик устунлик, яъни рақиби суст ҳаракат қилгани учун берилган танбеҳ баҳоси Муҳсинга мусобақа ғолиблигини тақдим этди. 

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар мос равишда 3000, 2000 ҳамда 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланди. 

  photo5474338652780866335.jpg

 

photo5474251160002079460.jpg

 

photo5474251160002079461.jpg

 

photo5474251160002079462.jpg

 

photo5474251160002079465.jpg

 

photo5474251160002079469.jpg

 

photo5474562257368230698.jpg

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг