UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

15 апр 10:00
Янгиликлар

Дзюдо

Мукофот жамғармаси 200 000 000 бўлган “Uzbekistan Judo Tour”да ғолиб ва совриндорлар аниқланди + ФОТО

Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида “Uzbekistan Judo Tour” туркум мусобақасининг навбатдаги босқичи юқори савияда ташкил этилди.

Мазкур нуфузли спорт тадбири Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт соҳасини ривожлантириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ҳамда миллий спорт турларининг оммавийлигини оширишга қаратилган қарорлари ижроси доирасида ўтказилди.

Терма жамоага номзод кўплаб дзюдочиларни жамлай олган Қаршидаги катта дзюдо байрам юқори савияда ташкил этилди. Аренага келган мухлислар дзюдо усталарининг маҳоратидан баҳраманд бўлишди. 

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 200 миллион сўмдан иборат бўлиб, чемпионлар медаль ва дипломдан ташқари 22 миллион, кумуш медаль эгалари 14, бронза медаль соҳиблари эса 7 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланишди.

Ўз вазн тоифаларида Абдураҳим Нутфуллоев, Мусо Собиров, Фазлиддин Рафиқов ва Сўғдиёна Рафкатова чемпионликк шоҳсупасига кўтарилишди.


Ғолиб ва совриндорлар:

-73 кг вазн тоифаси

1. Абдураҳим Нутфуллоев (Тошкент вилояти)

2. Низомиддинхўжа Тошпўлатов (Сурхондарё)

3. Муҳаммадяҳё Муҳаммаджонов (Тошкент шаҳри)

3. Жавоҳирбек Сапаров (Тошкент вилояти)


-90 кг вазн тоифаси

1. Мусо Собиров (Хоразм)

2. Азизбек Авазмуродов (Тошкент шаҳри)

3. Рамазон Аллабердиев (Тошкент шаҳри)

3. Шербек Рашидов (Қашқадарё)


+90 кг вазн тоифаси

1. Фазлиддин Рафиқов (Тошкент шаҳри)

2. Қаҳрамон Раҳмонов (Қашқадарё)

3. Муҳаммадқодир Мансуров (Тошкент вилояти)

3. Муҳаммадали Тангриев (Тошкент вилояти)


-52 кг вазн тоифаси

1. Сўғдиёна Рафкатова (Хоразм)

2. Севинч Муродова (Жиззах)

3. Умида Жуманиязова (Қорақалпоғистон)

3. Ҳалимажон Қурбонова (Хоразм)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг