UZ

Сўнгги янгиликлар

11:14Илия Топурия: "Исламни ҳурмат қиламан. Умид қиламанки, жангимиз ўтказилади" 0 10:53Жейк Пол: "Ронда Роузи Илия Топурияга қараганда кўпроқ гонорар олади" 0 10:32Шон Стрикленд жанглардан номаълум муддатга четлатилди 0 10:11Эрон терма жамоаси ўйинчилари ЖЧ-2026да иштирок этиш учун ҳалигача АҚШ визасини олмади 0 09:50Grand Chess Tour: Super Chess Classic Romania 2026. 1-турнинг барча партияларида бир хил натижа қайд этилди 0 09:29Икки нафар слаломчимиз Осиё чемпионатида шоҳсупага кўтарилди 0 09:08Mangu 3 турнири учун яна учта жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 08:47Ўзбекистон кубоги. Бугун навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтади 0 08:23Рамазон Темиров: "Мен у билан жанг қилмайман, рақибим кучли 15 таликдан" (ВИДЕО) 0 07:50Анвар Анваров Бриллиант Лиганинг Шанхайдаги босқичида қатнашади 0 07:02Истомин фаолиятини якунламабди. У Кутаиси турнири 1/2 финалида! 0 19:16ФИФАдан сўнгги огоҳлантириш: "Бунёдкор" 30 кун ичида Ривалдо олдидаги қарзини узиши керак, акс ҳолда... 0 18:55Лос-Анжелес-2028: ХОҚ World Boxing томонидан тақдим этилган саралаш тизимини тасдиқлади 1 18:34Осиё чемпионатида 27 та медаль қўлга киритдик. Медаллар жамғариш бўйича қайси давлат биринчи бўлди? 0 18:13Сергей Фомин 1/4 финал масаласини 57 дақиқада ҳал қилди 0

20 ноя 09:29
Янгиликлар

Кураш

Муносабат. Ўзбек кураши — мардлик ва ҳалоллик тимсоли!

Теглар :  Кураш
Асрлар давомида мардлик, бағрикенглик, олижаноблик ва ҳалоллик тимсоли сифатида эъзозланиб келинган ўзбек кураши халқимизнинг тарихий мероси сифатида Янги Ўзбекистонда бутунлай янги даврга қадам қўймоқда.

Бу шу йил 4 ноябрда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-4881-сонли қарорида  ҳам ўз аксини топган.

Мамлакатимизда кейинги йилларда курашни оммалаштириш ва дунёга танитиш ҳамда ушбу қадриятимизни умумжаҳон дурдонасига  айлантириш бўйича бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимизнинг бевосита қўллаб-қувватлаши ва Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан курашни оммалаштириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида жаҳоннинг турли қитъаларида жойлашган хорижий давлатларда миллий кураш федерациялари ташкил этилди. Дунёнинг бешта қитъасидаги 129 та миллий федерацияларни бирлаштирган Кураш халқаро ассоциацияси таъсис этилди. 

2017 йил 20 сентябрда бўлиб ўтган Осиё Олимпия кенгашининг 36-Бош ассамблеясида тарихда илк бор кураш спорти тури 2018 йилда Индонезияда ўтган XYIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига алоҳида спорт тури сифатида  ҳамда 2022 йилда – Хитойда, 2026 йили – Японияда ўтадиган ёзги Осиё ўйинлари дастурига киритилди.

Президентимиз қарорига  кўра, 2021 йилдан ҳар икки йилда бир марта кураш бўйича олий таълим муассасалари талабалари ўртасида вилоятлар марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида халқаро мусобақа, устувор равишда хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнирлар ўтказилади.

2020 йилдан ҳар йили бир марта давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида “Ўзбек полвони” республика мусобақаси ўтказилади. 2021–2025 йилларда ҳудудларимиз марказларида ва пойтахтда кураш маҳорат мактаблари босқичма-босқич ташкил этилади.

2021-2022 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, мактаб-интернатлари ва спорт мактабларида кураш бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари 2 баробарга оширилади. 

Кураш халқаро ассоциацияси ва Ўзбекистон кураш федерацияси муассислигида Халқаро кураш институти қайта ташкил этилади.

Шунингдек, курашни янада оммалаштириш ва тизимли ривожлантириш, Европа, Африка ва Панамерика қитъавий ўйинлари қаторига расман киритиш ва халқаро “GAISF – Global Association of International Sports Federations” ташкилотининг эътирофига сазовор бўлиш, Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киритиш мақсадида Кураш миллий спорт турини 2025 йилгача янги босқичга олиб чиқиш Концепцияси тасдиқланди. 

Мазкур концепция Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда курашни тизимли ривожлантиришнинг мақсади, вазифалари, устувор йўналишлари, истиқболдаги босқичларини белгилайди ҳамда курашни ривожлантириш дастурлари ва комплекс чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ушбу Концепциянинг асосий мақсади – курашни Европа, Африка, Панамерика қитъавий ўйинларига расман киритиш ва халқаро “GAISF – Global Association of International Sports Federations” ташкилотининг эътирофига сазовор бўлиши орқали унинг Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинишига эришиш ҳамда 2028 йилда Халқаро олимпия ўйинлари дастурига кириши учун барча зарур шарт-шароитларни яратишдан иборат.

Давлатимиз раҳбарининг қарорига кўра, кураш миллий спорт турини 2025 йилгача янги босқичга олиб чиқиш концепциясини 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича  “Йўл харитаси” ҳам тасдиқланди.

Президентимиз қарори ва Концепцияда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши мамлакатимиз аҳолисининг барча қатламларини спортга ошно қилган ҳолда жисмонан соғлом авлод шаклланишини янада рағбатлантиришга, ўзбек ва жаҳон спортчиларини ягона мақсадга - жаҳоннинг инсонпарвар спорт турларидан бири бўлган курашни ривожлантириш йўлида бирлашишларига хизмат қилади.

— Юртбошингизнинг ўзбек миллий кураши  спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори  биз хорижлик мутахассисларни ҳам руҳлантириб юборди, —дейди ҳиндистонлик мураббий Унвал Ёгеш. — Ушбу спорт тури жозибадорлиги, кишини руҳан тетик қилиши, саломатликни мустаҳкамлаши билан бизга маъқул. Шахсан ўзим ишонч ҳосил қилдим - курашда енгилган киши руҳан тушкунликка тушмайди. Аксинча, ўз устида қаттиқ ишлашда давом этади. Қизиқиш ва иштиёқ менда кураш ҳақида ўз ватандошларим учун қўлланма яратишга ундади. Ҳинд тилидаги бу дарсликда “кураш”, “ҳалол”, “таъзим”, “тўхта” ва “ёнбош” каби атамалар бор. 

Айтиш керакки, спорт халқлар ўртасида дўстлик, бирдамлик, гуманизм ғояларини тарғиб этувчи кучли воситадир. Ўзбекистонда кейинги йилларда миллий спорт туримиз — курашнинг обрўйи тобора ортиб, оммалашиб бормоқда. Жумладан, Осиё ўйинларига миллий спорт турининг расман киритилиши, курaш бўйичa жaҳон вa қитъa чемпионaтлaри, нуфузли мусобақалaр мунтaзaм уюштирилaётгaни ҳеч муболaғaсиз унинг келaжaк спорти сифaтидa Олимпия ўйинлaри дaстуридaн жой олишигa ишонч бaғишлaйди.

Миржалол ШУКУРОВ, ЎзДЖТСУ Миллий спорт турлари, ўйинлари назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг