06 ноя 15:47
Янгиликлар
Бокс/ММА
Достон Бозоров визани қўлга киритди (ФОТО)
Ўзбекистонлик таниқли аралаш яккакураш устаси, енгил вазн тоифасида Қозоғистоннинг Octagon League собиқ чемпиони Достон Бозоровда янгилик пайдо бўлди.
Ҳамюртимиз Испания визасини қўлга киритди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Айтилишича, Бозоров ушбу мамлакат учун саёҳат йўналишида виза олган. Лекин унинг ўзи тез кунда катта янгилик бўлишини яширмаяпти.
Достон ҳозирда бирор бир Лига билан шартномага эга эмас. У сўнгги жангини Тошкентда тожикистонлик Фазлиддин Мадраҳимовга қарши ўтказиб, ғалаба қозонганди.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар