08 окт 10:36
Янгиликлар
Дзюдо
Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри мезбонлик қилаётган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати муросасиз курашлар остида давом этмоқда.
Бугун мусобақанинг бешинчи куни эркаклар ўртасида -90, аёлларда эса -70 кг вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилади. Бугунги дастурда терма жамоамизнинг бир йўла тўрт нафар вакили — Нурбек Муртазоев, Умар Бозоров, Хуршида Раззоқбердиева ва Ширинжон Йўлдошева татамига чиқади.
Кундузги дастур саралаш беллашувлари бизнинг вақт билан соат 11:00да бошланади. Дзюдочиларимизга масъулиятли баҳсларда ғалаба ёр бўлсин!
Дзюдочиларимизнинг илк давра баҳслари:
-90 кг: Нурбек Муртазоев — Рой Сиван (Исроил)/Эдуард Триппел (Германия)
-90 кг: Умар Бозоров — Алекса Митрович (Франция)
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева — Тамара Лишченко (Россия)
-70 кг: Ширинжон Йўлдошева — Ида Эрикссон (Швеция)

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар