UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

09 сен 11:46
Янгиликлар

Дзюдо

Мураббийлик фаолиятини бошлаган Шарофиддин Лутфуллаев яна бир ёшга улғайди

Бугун эришган натижаси билан нафақат дзюдо, балки ўзбек спортида катта обрўга эга бўлган Шарофиддин Лутфуллаев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шарофиддин полвонлар юрти - Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида дунёга келган. У аввалига кураш, кейин эса дзюдо билан шуғуллана бошлаган. Бугунги қаҳрамонимизнинг спортни танлашига меҳрибон онажониси сабаб бўлган. Мураббийи - Бекзод Тўрабоев. Шарофиддиннинг эришган ютуқлари ва бугунги даражасига чиқишида айнан Бекзод аканинг хиссаси катта. 

2019 йилнинг сентябрида Шарофиддин дзюдо ватани Японияда ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. Лутфуллаев айнан ўша мусобақадан сўнг Олимпиада рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олган эди. Шарофиддиннинг ютуқларидан яна бири 2013 йилда Абу-Даби Гран-присига тўғри келади. Ўшанда ёш дзюдочимиз Лондон-2012 Олимпиадаси чемпиони, Россия терма жамоасига 22 йиллик танаффусдан сўнг илк олтин медални тақдим этган Арсен Галстянни мағлуб эта олганди. 

Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз ижодий гуруҳи ҳамда ўқувчилари номидан куни кеча ўзи туғилиб ўсган Сурхондарёда мураббийлик фаолиятини бошлаган "Мард ўғлон" давлат мукофоти соҳиби Шарофиддин Лутфуллаевни бугунги шукрона куни билан муборакбод этамиз. Унга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилаймиз. Олимпидадаги орзуси рўёбини мураббий сифатида тайёрлайдиган шогирдларида кўриш бахти насиб этсин.  

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг