UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

22 июл 12:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мурат Гассиев рақибидан 4 кг оғирроқ тош босди

Бугун Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилади.

"Динамо" волейбол аренасида ўтказилувчи оқшомнинг марказий жанги супероғир вазн тоифасида россиялик собиқ жаҳон чемпиони Мурат Гассиев ҳамда германиялик Михаэль Валлиш ўртасида кечади. Ўн икки раундга мўлжалланган жанг ғолиби WBA Asia камарига эга чиқади. 

Кеча эса профессионал бокс кечаси иштирокчиларини тарозидан ўтказиш маросими ташкил этилди. Гассиев - 106,5 кг, унинг рақиби Валлиш эса — 102,6 кг тош босди.

Шунингдек, бугунги бокс оқшомида Михаил Алоян Линдил Тшемесега, Эдгар Гукасян Рикардо Вийяльбага қарши рингга кўтарилади. 

Маълумот учун, биринчи оғир вазн тоифасида собиқ WBA ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби бўлган Мурат Гассиев охирги жангини 2020 йилнинг октябрида албаниялик Нури Сеферига қарши ўтказиб, рақибини нокаутга учратган эди. Бу унинг супероғир вазндаги дебют жанги бўлганди. Гассиев ҳисобида 27 ғалаба ва бир мағлубият бор. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг