19 авг 16:14
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди
Проф бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBA чемпиони Мурат Гассиев эҳтимолий рақибларини аниқлаб олганди.
Рўйхатдан америкалик Жаррелл Миллер, британиялик Дерек Чисора, ўзбекистонлик Баходир Жалолов ҳамда германиялик Агит Кабайел ўрин олганди. Boxing Scene нашрининг маълум қилишича, Муратнинг бўлажак рақиби айнан Жалолов бўлиши мумкин.
«Гассиев тилга олган учинчи вариант — икки карра Олимпиада чемпиони Баходир Жалолов (17-0, 15 КО) билан жанг ўтказиш эҳтимоли юқори. Гассиев IBF рейтингида 6, WBO рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган, ўзбекистонлик чапақай Жалолов билан жанг қилиши мумкин. Собиқ совет бокс мактабининг энг кучли икки зарбадорини рингда тўқнаштириш мумкин», дейилади Boxing Scene материалида.
Ҳавола :
Манба : Boxing Scene
Фикрлар