UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

17 май 17:49
Янгиликлар

Велоспорт

Муроджон Холмуратов Қозоғистондаги турнирда совриндор бўлди

Айни кунларда Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳри велоспортнинг трек йўналиши бўйича “Silk Way Series Astana” халқаро мусобақасига мезбонлик қилмоқда.

Мазкур турнир Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қилгани учун ҳам унда дунёнинг 16 мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар иштирок этяпти.

Бугун бўлиб ўтган шахсий очколар пойгасида ҳамюртимиз Муроджон Холмуратов мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди. Спортчимиз шу билан бирга Токио Олимпиадаси учун ушбу йўналишда 90 рейтинг очкосини ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўйди. Пойгада қозоғистонлик Ассилхан Турар олтин, хитойлик Пинган Шен эса бронза медалига эгалик қилган.

Таъкидлаш жоиз, мусобақа давомида терма жамоамиз вакиллари бошқа йўналишларда ҳам иштирок этиб, Токио Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини жамғаришмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг