UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

25 мар 14:47
Янгиликлар

Велоспорт

Муроджон Холмуродов: “Олимпиаданинг қолдирилишига ижобий қарайман”

Хабарингиз бор, жорий йил Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилиши керак бўлган Олимпия ўйинларининг бир йилга қолдирилиши ҳақидаги хабар барча спорт жамоатчилигининг муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

Биз фурсатдан фойдаланиб, Токио Олимпиадасига йўлланма олган велоспортчимиз Муроджон Холмуродов билан боғланиб, унинг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.

–  Токио Олимпиадасининг қолдирилишига қандай қарайсиз?
–  Дунё бўйлаб кечаётган пандемия туфайли Олимпиада 1 йилга кечиктирилди. Бу Олимпия ташкилотчиларининг ҳар томонлама ўйлаб қилинган ташаббусидир. Биринчи ўринда спортчилар, иштирокчилар, қолаверса, сайёҳларнинг соғлиғи. Қолаверса, инсониятни ташвишга солаётган вирус янада авж олишининг олдини олиш бўйича бундай қарор қилинган. Олимпия ўйинларини қабул қилаётган ҳар қандай давлат нафақат спорт соҳасида эришган муваффақиятлари, балки мамлакатнинг иқтисодий имкониятларини, нималарга қодирлигини, туристик салоҳиятининг ривожланганлиги, инновацион технологияларининг қай даражада тараққий этганлигини кўрсатишга ҳаракат қилади. Қолаверса, мусобақанинг чет эл сайёҳларисиз ўтиши мумкинлигини инобатга ҳолда Олимпиаданинг қолдирилишига ижобий қарайман.

–  Бу спортчиларнинг тайёргарлигига қандай таъсир ўтказади?
–  Ҳозир бутун дунё бўйлаб барча спорт тадбирлари тўхтатилган. Атлетлар машғулотларни ҳеч қандай мусобақасиз ўтказишяпти. Бунинг натижасида спорт формасига кириш жуда қийин масала. Шунга қарамасдан машғулотларни давом эттиряпмиз. Яқин вақт ичида ҳамма нарса ўз изига тушиб кетишига ишончим комил.

–  Энди Олимпиадага тайёргарлик бўйича янги режа тузсангиз керак. У тахминан қандай бўлади?
–  Дастлабки режа йилни кўтаринки кайфиятда якунлаб олиш. Олимпия ўйинларидаги иштирокимиз профессионал спортчилар билан ўтишини инобатга олган ҳолда, инвентарларимизни ҳам шунга мос даражада тайёрлашимиз, натижаларимизни ҳам яхшилаб боришимиз талаб этилади. Энди машғулотлардаги асосий тайёргарлик шу жиҳатлар асосида бўлади. Давлатимиз ва спортимиз раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши билан бу режаларимизни кўнгилдагидек амалга оширамиз, деган умиддаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг