UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0 16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0 09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0 08:11Илья Сибирцев яна бир дастурда Ўзбекистон рекордини янгилади 0 07:30WBC Адамесга титулсиз жанг ўтказишга рухсат берди 0 19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0

04 янв 12:19
Янгиликлар

Велоспорт, Олимпия ўйинлари

Муроджон Холмуродовга уй совға қилинди

Таниқли ўзбек велоспортчиси Муроджон Холмуродов 1982 йили Хоразм вилоятининг Гурлан туманида туғилган.

Спортнинг ушбу турининг дастлабки сабоқларини тумандаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида олган.У фаолияти мобайнида нафақат шоссе, шунингдек трек йўналишида жаҳон ва қитъа чемпионатларида, Осиё кубоги ва бошқа нуфузли халқаро мусобақаларнинг ғолиби ва совриндори бўлган. Велоспортчимиз 2012 йили Лондон шаҳрида уюштирилган ёзги Олимпиада ўйинларида ватанимиз шарафини ҳимоя этган.

Қувонарлиси, ўтган йили Халқаро Велосипедчилар Иттифоқи (УCИ) унга 2020 йили Япония давлатининг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХИИ ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган велоспортнинг шоссе йўналишида қатнашиши учун йўлланмани тақдим қилди.Албатта, унинг ўзбек спорти шаънини улуғлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари бесамар қолмаяпти. Муроджон Холмуродовга Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан Урганч туманининг Чандирқиёт қишлоғида, яъни Урганч шаҳри ҳудудига яқин жойда янги қуриб битказилган намунавий уй-жой туҳфа этди.

Бугун вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Мадаминов, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси вилоят бўлими вакили, моҳир спортчининг ўзи ва унинг ота-онаси янги уйга қадам ранжида қилишди.

Ўз навбатида машҳур велоспортчи кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик учун ҳукуматимизга миннатдорлик изҳор этиб, бунга жавобан, келгуси мусобақаларда, хусусан, жорий йилги Олимпиадада ҳам юқори кўрсаткичларга эришиб, давлатимиз байроғини кўкларга кўрсатишига умид билдирди.

Айни дамда, М. Холмуродов велоспортнинг трек йўналишида ҳам Олимпиада йўлланмасига сазовор бўлиш учун ҳаракат қилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг