UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0

05 ноя 14:51
Янгиликлар

Дзюдо

Муроджон Йўлдошев Боку "Катта Дубулға" 1/2 финалида

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнирнинг иккинчи кунги саралаш беллашувлари якуни сари яқинлашмоқда.

Қувонарлиси, -73 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Муроджон Йўлдошев ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз чорак финал беллашувида ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, катталарда жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори, италиялик Мануэль Ломбардони мағлубиятга учратди. 

Муроджон иккинчи даврада польшалик Адам Стодолски, учинчи босқичда қозоғистонлик Данияр Шамшаевдан устун келган эди. Бироздан сўнг у финал йўлланмаси учун канадалик Артур Маргелидонга қарши татамига чиқади. Артур чорак финалда грузиялик Олимпиада чемпиони Лаша Шавдатуашвилини мағлуб этишни уддалади. 

Афсуски, бугун курашга киришган қолган дзюдочиларимиз мағлубиятга учраб, мусобақадаги иштирокларини эрта якунлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг