UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0 08:34Рейтингнинг Топ-3`талигидаги жангчи UFC`дан ҳайдалди 0 08:03Жаҳонгир Нажмиддинов ҳам Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 07:32Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк куни 12 нафар дзюдочимиз баҳсларга киришади 0

28 май 12:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мутлақ жаҳон чемпиони Хэйнига қарши жанг қилмоқчи

Енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Теофимо Лопес WBC камари соҳиби Девин Хэйнига қарши жанг қилиш истагини билдирди.

Америкаликнинг сўзларига кўра, у ушбу жангни Жорж Камбосос билан тўқнашувдан сўнг дарҳол ташкил этишни режалаштирмоқда.

"Хэйни менга қарши курашишга рози бўладими ёки йўқми, буни билмайман. Очиғини айтганда, бу мен учун аҳамиятсиз. Мен барибир уни ўзимнинг энг яхши рақибимга айлантираман. У рад эта олмайди. Чунки қочиб кетолмайди.

Мен ҳали ҳам биринчи ярим ўрта вазн тоифасига ўтишни хоҳлайман. Бироқ, буни энди амалга оширишнинг иложи йўқ. Аввал Камбососни мағлуб этиш керак. Кейин Хэйнни. Мен Дэйвинни мағлубиятга учратаман ва енгил вазнни бутунлай забт этаман ва шундагина вазн тоифасини ўзгартириш ҳақида ўйлаш мумкин бўлади", - дея Лопеснинг сўзларини келтиради BoxingScene.

Эслатиб ўтамиз, Теофимо ва Жорж Камбосос ўртасидаги жанг 19 июнь куни Майамида бўлиб ўтиши керак. Хэйни ўз навбатида 29 май куни Хорхе Линарес билан учрашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
29 май 11:26:58
Dilshod Pardayev
D.Xeynining kamarini olsa,mutlaq bo'ladi,menimcha,arashmadilaringmi ?
   
28 май 14:17:58
Shokirjon Sharipov
Kup katta gapiraverma Lomadan qolganding uzi sudyala noxaqlik qildi. Gervonta, Xeyni kuchli raqiblar.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг