UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Усикнинг қачон рингга қайтиши айтилди 0 18:33Нурмагомедов мағлубиятидан сўнг UFC рейтингида пастлади 0 17:59МЮ Бруну Фернандешни энг кўп маош олувчи ўйинчисига айлантиришга тайёр 0 17:30Богдан Гусков Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубиятига муносабат билдирди 0 16:57UFC 332 турнирининг асосий жанги Шевченко иштирокида кечади 0 16:27Усик ўзининг камари учун кечган Итаума - Хргович жангига муносабат билдирди 0 15:52Ямаль кучли бешлик лигаларининг рекордини янгилади 0 15:23Самарқанд мезбонлик қиладиган FIDE Chess Olympiad 2026 стартига икки ҳафта қолди 0 14:50Хитой "Челленжер"ида ўзбек дербиси бўлиб ўтди 0 14:19O’Мэлли: "Сонг – Мераб учун катта муаммо, уларнинг жангини кўришни истайман" 0 13:47"Челси"нинг икки футболчиси "Тоттенхэм"га ўтмоқда 0 13:18Қатар Осиё чемпиони бўлган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси нечанчи ўринни эгаллади? (+ФОТО) 0 12:46Ҳасанбой Дўсматов янги менежерлик компанияси билан шартнома имзолади + ФОТО 0 12:14Хавьер Мендес Нурмагомедовнинг нокаути ҳақида: "Ёнида бўлишим керак эди" 0 11:45Жек Грилиш яна ижарага кетмоқда 0

31 май 10:58
Янгиликлар

Дзюдо

Наманган “Uzbekistan Judo Tour”да ғолиб ва совриндорлар маълум, 40 ёшли Дилшод Чориев шоҳсупада + ФОТОГАРЕЛЕЯ

Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" спорт мажмуаси “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасига мезбонлик қилди.

Мукофот жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этган турнирда дзюдочилар -81, -90, -100 ва +100 кг вазн тоифаларида ғолиблик йўлида баҳс олиб боришди. Ҳар бир вазн ғолиблари 22 млн, кумуш медаль соҳиблари 14, бронза медаль эгалари эса 7 млн сўмдан мукофот пулига эга бўлишди.

Мусобақа якунига кўра Сурхондарё вилояти жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Қашқадарёлик дзюдочилар 1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд эган бўлса, кучли учликка Тошкент шаҳри жамоаси 1 та олтин ва 2 та бронза медали билан якун ясаб беришди. 

Шунингдек, Жиззах, Самарқанд, Хоразм ва Тошкент вилояти дзюдочилари ҳам шоҳсупага кўтарилишди.  

Барча ғолиб ва совриндорлар:

-81 кг вазн тоифаси (56 иштирокчи)

1. Муроджон Йўлдошев (Тошкент шаҳри)

2. Алимардон Абдулахатов (Сурхондарё)

3. Асадбек Норбўтаев (Тошкент вилояти)

3. Бобур Янгибоев (Сурхондарё)    


-90 кг вазн тоифаси (25 иштирокчи)

1. Шоҳжаҳон Аҳмаджонов (Жиззах)

2. Рамазон Аллабердиев (Сурхондарё)

3. Жалолиддин Қурбонмуродов (Қашқадарё)

3. Алишер Саманов (Самарқанд)


-100 кг вазн тоифаси (19 иштирокчи)

1. Жаҳонгир Маматраҳимов (Сурхондарё)

2. Дилшод Чориев (Тошкент вилояти)

3. Муҳаммадсодиқ Содиқов (Хоразм)

3. Муҳаммадали Тангриев (Тошкент вилояти)


+100 кг вазн тоифаси (14 иштирокчи)

1. Исломбек Равшанқулов (Қашқадарё)

2. Жавоҳир Муродуллаев (Қашқадарё)

3. Ўткирбек Тўрабоев (Тошкент шаҳри)

3. Фазлиддин Рафиқов (Тошкент шаҳри)    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг