UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0

09 ноя 16:30
Янгиликлар

Бошқалар

Наманганда "Ракетамодел" спортига эътибор

Наманганда янги спорт тўгараги иш бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан "Спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш" бўйича берилган топшириқларига асосан спортнинг техник ва амалий турларини кенг тарғиб қилиш, ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Чуст туман ўқув спорт техника клубида янги ташкил этилган ҳамда замонавий услубда жиҳозланган "Авиамодел" ва "Ракетамодел" спорт секциясининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Янги ташкил этилган ушбу секцияда Қозоғистон Республикасида ўтказилган Жаҳон Кубоги мусобақасида олтин медални қўлга киритган спортчи Н.Зайлиддинов мураббийлиги остида машғулотлар олиб борилади. Ушбу тадбирда Наманган вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Корабоев, Чуст туман ҳокими ўринбосари З.Бойбоев, "Нуроний" жамғармаси Чуст туман бўлими вакили А.Ғофуров, "Ватанпарвар" ташкилоти фаҳрийси А.Абдугаффоров, Чуст туманидаги ҳарбий лицей ўқувчилари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар. Тадбирда "Ватанпарвар" ташкилоти спорт техникаларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг