26 июн 07:35
Янгиликлар
Теннис
Нигина Абдураимова иштирокидаги учрашув якунига етмай қолди
Испаниянинг Кордова провинцияси Палма-Дел-Рио шаҳарчасида теннис бўйича W50 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.
Мукофот жамғармаси 50 минг долларни ташкил этувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам ўз имкониятини синаб кўрди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси илк даврада саралаш баҳслари орқали асосий тўрга йўл олган словакиялик Радка Зелничковага қарши кортга чиқди.
Афсуски, биринчи сетни 1/6 ҳисобида ютқазган ҳамюртимиз иккинчи сетнинг биринчи геймидан сўнг учрашувни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Натижада Зелничкова ортиқча қийинчиликсиз иккинчи даврага йўл олди.
Таққослаш учун, Абдураимова WTA рейтингида 292, Зелничкова эса 539-ўринни эгаллаб турибди. Нигина турнирда 7-рақам остидан таснифланган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар