UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0

19 апр 17:37
Янгиликлар

Теннис

Нигина Абдураимова Калви турнири 1/2 финалида!

Франциянинг Калви шаҳрида теннис бўйича W50 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 50 000 долларни ташкил этувчи ушбу мусобақада Нигина Абдураимова ҳам ўз имкониятини синаб кўряпти. Қувонарлиси, бироз аввал якунига етган 1/4 финал учрашувида дунёнинг 239-ракеткаси бўлиб турган ҳамюртимиз ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. 

Турнирда учинчи рақам остида таснифланган теннисчимиз мусобақанинг саккизинчи ракеткаси, WTA рейтингида 283-поғонадан жой олган чехиялик 19 ёшли Линда Климовичовани 6/4, 6/3 ҳисобида таслим этди. Етмиш етти дақиқалик баҳсда Абдураимова 1 та эйс зарбасини амалга ошириб, 2 та қўшхатога йўл қўйди. 

Энди Нигина эртага турнирнинг биринчи ракеткаси Дарья Сингурга қарши кортга чиқади. Украиналик теннисчи ҳозирда WTA рейтингида 132-поғонадан жой олган бўлиб, 1/4 финалда россиялик Виктория Канни 6/3, 6/0 ҳисобида енгди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг