UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

28 фев 15:31
Янгиликлар

Теннис

Нигина Абдураимова Трнавада 1/8 финалга чиқди

Словакиянинг Трнава шаҳрида теннис бўйича W50 тоифасидаги турнир давом этмоқда.

Хабар берганимиздек, мукофот жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам иштирок этяпти.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси турнирнинг илк даврасида швейцариялик Леони Кангга қарши кортга чиқди. Ҳозиргина якунига етган учрашувда Абдураимова саралаш баҳсларида асосий тўрга йўл олган рақибасини 6/2, 6/3 ҳисобида таслим этди.  

Таққослаш учун, Абдураимова WTA рейтингида 247, Канг эса 343-ўринни эгаллаб турибди. Энди теннисчимиз 1/8 финалда Зейнеп Сонмезга қарши баҳс олиб боради. Туркиялик теннисчи илк даврада рейтингда ўзидан 27 поғона юқорида бораётган швейцариялик Лулу Сандан 0/6, 6/4, 6/3 ҳисобларида устун келди. Сонмез дунёнинг 178-ракеткаси бўлиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг