UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0

11 мар 10:20
Янгиликлар

Таэквондо

Нигора Турсунқулова: “Хато ва камчиликларимиз устида ишлаяпмиз”

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақага қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Кореялик мураббий бош мураббийлигида шуғулланаётган вакилларимиз айни пайтда “Универсал” спорт мажмуасида йиғин олиб боришмоқда. 

Машғулотларга айни пайтдаги энг кучли спортчиларимиз жалб қилинган. Боиси мураббийлар штаби улар орасидан келаси ой Иорданияда бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақада иштирок этадиган спортчиларимизни саралаб олишади.

“2 март кунидан навбатдаги йиғинга киришдик. Бу олдимизда турган лицензион турнирга асосий тайёргарлик ҳисобланади. Машғулотларда мураббийларимиз билан хато ва камчиликларимиз устида ишламоқдамиз. Раҳбарият томонидан машғулотларимиз учун барча шароитлар яратиб берилган. Биз эса бундай эътиборга фақат меҳнат қилиб, ўз ғалабаларимиз билан жавоб беришимиз керак”, – деди Нигора Турсунқулова.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Никита Рафалович Олимпиада рейтинги орқали Токио-2020 йўлланмасини нақд қилиб қўйган. Осиё қитъаси учун кечадиган лицензион турнирда 1+2, яъни 1 эркак ва 2 аёл таэквондочилардан иборат жамоа билан 3 та йўлланма учун кураш олиб борамиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг