UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

05 ноя 10:51
Янгиликлар

Таэквондо

Нигора Турсунқулова: "Хатто бронза медали ҳам осонликча қўлга киритилмайди"

Хабар берганимиздек, 1-3 ноябрь кунлари Хитойнинг Уси шаҳрида Катта Дубулға мусобақасига саралаш баҳслари бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик таэквондочи Нигора Турсунқулова -67 кг вазн тоифасида бронза медалига эга чиқди. Шу муносабат билан Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати спортчимиз билан суҳбатлашди. 

- Хитойнинг Уси шаҳрида бўлиб ўтган Катта Дубулға мусобақасига саралаш баҳсларида бронза медалига эга бўлдинги. Таассуротлар қандай? 

- Усида ўтган Катта Дубулға мусобақасига саралаш баҳслари яхши ўтди. Унда бронза медали билан биргаликда мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритганимдан хурсандман. Анчадан буён ушбу мусобақада қатнашишни хоҳлардим. Чунки бу йўлланма кучли ва тажрибали чемпионлар билан яна жанг ўтказишга имконият яратиб беради. У ерда ТОП-5даги таэквондочилар ҳам иштирок этишади. Уларга қарши даянга чиқиш орқали тажрибамни янада ошириб оламан деган умиддаман. 

- Қисқа муддатда иккита мусобақада қатнашиб иккита медалга эга чиқдингиз. Қайси мусобақа шахсан сиз учун қийинроқ ўтди? 

- Ухань шаҳрида ўтган Бутунжаҳон армия ўйинларида кумуш, Усида эса бронза медалига эга чиқдим. Ҳеч бир медаль осонликча қўлга киритилмайди. Чунки Ухандаги мусобақада шу йилги Жаҳон чемпиони хитойлик Занг Менгю, Жаҳон чемпионати бронза медали соҳибаси бразилиялик Милена Титонели ва бошқа кучли таэквондочилар иштирок этишди. Усидаги саралашда эса юқоридаги спортчилар билан бир қаторда кореялик Ким Жан Ди ва ивуарлик Рут Гбагби каби совриндор таэквондочилар қатнашишди. Шундай бўлса ҳам Худога шукурки 3-ўринни эгалладим. Бу натижага эришишимда мураббийларимнинг хизмати беқиёс бўлди. Уларга ва терма жамоадаги қолган таэквондочиларга миннатдорчилик билдираман. 

- Айтганимиздек дастлаб Уханда, сўнгра Усида нуфузли мусобақаларда иштирок этингиз. Қисқа вақтда иккита мусобақада қатнашиш қанчалик қийин бўлди? 

- Биз иккита эмас кетма-кет учта йирик мусобақада иштирок этдик-ку (кулади). Дастлаб Софияда бўлиб ўтган Гран-при, иккинчиси Ухандаги Бутанжаҳон армия ўйинлари ҳамда Усидаги саралаш баҳслари. Албатта бундай тиғиз тақвимда исталган спортчида чарчоқ аломатлари ва кичик жароҳатлар бўлади.  Лекин шукурки имкон қадар яхши натижалар қайд эта олдик. Тўғрисини айтсам юртимизни жуда ҳам соғиндим. 

- Эндиги режалар қандай? 

- Декабрь ойи бошида Москва шаҳрида 2019 йилги Жаҳон Гран-приси финал мусобақаси бўлиб ўтади. Ҳозир мана шу мусобақага тайёргарликни бошлаймиз. Ундан кейин эса 18-20 декабрь кунлари яна Уси шаҳрида Катта Дубулға мусобақаси финал босқичида иштирок этаман. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг