UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0

23 фев 13:37
Янгиликлар

Теннис

Ниҳоят, Денис Истомин ғалаба билан бошлади

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Нур-Султан шаҳрида бошланган "Челленжер" турниридаги илк учрашувини ўтказди.

Ҳозиргина якунига етган ва 2 соату 19 дақиқа давом этган 1/16 финал босқичидаги мураккаб баҳсда Истомин мезбон теннисчи Денис Евсеевни уч сет натижасига кўра мағлубиятга учрата олди. Биринчи сетни тай-брекда бой берган ҳамюртимиз кейинги сетларда бир хил 6:3 ҳисобларида ғалаба қозониб, нимчорак финалга йўл олди. 

Энди Денис Истомин чорак финал йўлланмаси учун америкалик Маккензи Макдональдга қарши кортга чиқади. Маккензи бугун 1 соату 1 дақиқа давом этган баҳсда турнирнинг биринчи ракеткаси, қозоғистонлик Михаил Кукушкинни 7:5, 7:5 ҳисобларида таслим эта олди. 

Таққослаш учун, Денис Истомин жаҳон рейтингида 195, Денис Евсеев 390, Маккензи Макдональд эса 139-ўринни эгаллаб турибди. Денис бугуннинг ўзида турнирнинг жуфтлик баҳсларида ҳам кортга чиқали. У айнан яккаликдаги рақиби Евсеев билан тандем ҳосил қилган. Улар португалиялик Фредерико Феррейра Силва ва чехиялик Томас Махак жуфтлигига қарши 1/8 финал ўйинини ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг