UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

15 июн 13:34
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Нилуфар Зокировани табриклаймиз!

Бугун каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нилуфар Зокирова туғилган кунини нишонламоқда.

Зокирова Нилуфар Обиджон қизи 1997 йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтлик баҳсларида Дилноза Раҳматова билан кумуш медални қўлга киритди.

2019 йил августда Венгриянинг Сегед шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида 200 метр масофада кечган жуфтлик баҳсларида Дилноза Раҳматова билан бронза медалига эга чиқди. Айни шу жаҳон чемпионатида 500 метр масофага кечган жуфтлик баҳсида эса маррага бешинчи бўлиб етиб келди ва Токио Олимпиадасига йўлланма олди.

Фурсатдан фойдаланиб, Нилуфар Зокировани бугунги айём билан муборакбод этамиз. Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг