UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

21 апр 08:47
Янгиликлар

Спорт курашлари

Нима учун эркин кураш ММАнинг асоси ҳисобланади?

Теглар :  Эркин курашММА
Жуда кўпчилик мутахассислар ва спортчилар ҳалигача аралаш қоидаларнинг асоси қайси спорт тури экани ҳақида баҳслашишади.

Фикрлар турфа хил. Ҳар ким ўз фикрида қатъий туриб олиб, ўзини ҳақ деб билади. Баҳс тўхтамайди. Масалан, микс-файт учун энг яхши база бу жиу-житсу (Бразилияники) ёки муайтай деб билишади. Лекин барибир деярли барча ММА юлдузлари фаолиятларининг илк қисмида эркин кураш билан шуғулланишган. 

Улар қаторига Кейн Веласкез, Даниель Кормье, Брок Леснар, Чак Лиделл, Дэн Хендерсон, Френки Эдгар, Жони Хендрикс, Ренди Кутюр, Рашад Эванс, Жон Фитч, Жош Кошчек ва бошқа юлдузларни қўшиш мумкин. Айни пайтда UFCнинг 10 та вазн чемпионидан 7 нафари ММАга айнан эркин курашдан келган. Шундан келиб чиқиб ҳам ММАнинг пойдевори, базаси эркин кураш дейиш тўғри бўлади.  

Хўш, курашчиларнинг устунлигида нимада? 

1. Жисмоний куч. Эркин курашда спортчилар кучайтирилган ва кучга йўналтирилган машғулотларда тобланишади. Шу сабабдан ҳам улар беш раундлик ММА жангларида чарчоқ нималигини билишмайди, рақиб босимига туриб бера олишади. ММАга эркин курашдан ўтган спортчилар бошқа яккакураш вакилларига қараганда устунликка эга бўлишади. Кейин эркин курашчиларда чидамлилик сифати юқори.

2. Одатда курашчилар нокаутбоп зарба кучига эга бўлишади. Бироз ғалати туюлиши мумкин, лекин боксчиларга қараганда эркин курашчиларни курашишга ва аниқ кучга йўналтирилган зарбани беришга ўргатиш осонроқ. Бунга ёрқин мисол - Дэн Хендерсон бўлиб, у Шейн Карвинни ўзининг афсонавий ўнг томондан берадиган кучли зарбаси эвазига нокаутга учратган эди. 

3. Курашни ўзлаштириш қийин. Машғулотларга ҳамма ҳам дош бера олмайди. Ўзида кураш ёки грепплинг (самбо, жиу-житсу, дзюдо ва бошқалар)ни мужассам этмаган жангчиларга осон бўлмайди. 

4. Курашчи тик ҳолатда жангни давом эттириш керакми ёки партерда, буни ўзи танлайди. Агар тажрибали курашчи тик турган ҳолатдаги беллашувни танласа, шундай бўлади. Лекин у тик ҳолатдаги жангда ютқазишни бошласа, ўша заҳоти беллашувни партерга кўчириши мумкин. 

5. Курашда асосий ролни меҳнат этикаси ташкил қилади. Ёшлар кураш билан шуғулланишни бошлаганларидаёқ ҳақиқий парҳез, интизом ва машаққатли машғулотларга ўрганади. Курашчилар - кўп меҳнат қиладиган инсонлар тоифасига мансуб бўлиб, уларнинг жисмоний тарафлама устунлиги айнан шунда бўлса керак.

Энди бу мавзуда узоқ баҳслашиш мумкин. Баҳсга киришган ҳар бир инсон ўзи шуғулланган яккакураш туридан келиб чиқиб, ўз фикрини маъқуллайди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 апр 12:56:12
WORKOUT
Eng kop qaysi usulda janglar hal bolganidan bilsa boladi qaysi sport turi asosiy
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг