03 июл 12:11
Янгиликлар
Теннис
Новак Жоковичнинг "Уимблдон"даги юриши бошланди
Дунёнинг иккинчи ракеткаси Новак Жокович "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг иккинчи даврасига йўл олди.
Сербиялик теннис юлдузи илк босқичда ATP рейтингида 123-поғонада бораётган чехиялик Вит Копршивани ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/1, 6/2, 6/2. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви сифатида тарихга кирди.
Бир дақиқаси кам икки соат давом этган баҳсда Жокович 10, Копршива 4 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар чехияликда кўпроқ бўлди - 5 га 2. Брейклар бўйича мутлақ устунлик Новак томонда - 6 га 0!
Энди The Championships турнирининг етти карра ғолиби иккинчи даврада Жейкоб Фёрнлига қарши кортга чиқади. Ўз ўрнида британиялик бу теннисчи биринчи босқич учрашувида испаниялик Алехандро Моро Каньясдан устун келди - 7/5, 6/4, 7/6(12).
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар