UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

10 июн 17:48
Янгиликлар

Кураш

Нурафшонда бел олиш ва уч кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказиляпти + ФОТО

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби бел олиш ва уч кураш бўйича 2005-2006 ҳамда 2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида мамлакат кубогига мезбонлик қиляпти.

Муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтаётган мазкур мамлакат кубоги баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан ёш полвонлар ғолиблик учун кураш чиқишяпти.

Мусобақа дастурига  мувофиқ дастлаб,  2009-2010 йилларда туғилган ёш  спортчилар ўртасида бел олишнинг чалиш, халқа чалишсиз йўналишларида ғолиблар аниқланди. Қуйида биринчи ўринни эгаллаган спортчилар билан танишинг. 

Ўсмирлар. Бел олиш чалиш йўналиш: 24 кг. 1. Малик Гакмуротов (Жиззах), 26 кг.  1. Озодбек Собиров (Андижон), 28 кг. 1. Элшод Қаххорбеков (Жиззах), 30 кг.  1. Азамат Шаимқулов (Сирдарё), 32 кг. 1. Шербек Бегимқулов (Сирдарё), 35 кг.  1. Ҳусниддин Нозимжонов (Наманган), 38 кг.  1. Дилшод Дўстмуродов (Жиззах), 41 кг. 1. Раҳимжон Ҳасанбоев (Андижон), 44 кг. 1. Аслиддин Зокиржонов (Сирдарё),  47 кг.  1. Элбек Алишеров (Фарғона), 50 кг.  1. Салоҳиддин Жумақўзиев (Фарғона), +50 кг.  1. Озодбек Ботиров (Наманган). 

Қизлар: 44 кг. 1. Муштарийбону Жўрабоева (Андижон), +44 кг. 1. Ақсунгул Аитмуратова (Қорақалпоғистон). 

Ўсмирлар. Бел олиш ҳалқа чалишсиз йўналиш: 24 кг. 1. Муҳаммадали Дилмуродов (Тошкент в.), 30 кг. 1. Хуршид Махсетов (Қорақалпоғистон), 35 кг. 1. Бунёд Арабиддинов (Наманган), 41 кг. 1. Отабек Абдухошимов (Сирдарё), 47 кг. 1. Бобур Абдусатторов (Наманган). 

Шунингдек, мусобақада 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида бел олиш чалиш ва белбоғли йўналишларида ҳам кучлилар аниқланди. 

Ўсмирлар. Бел олиш чалиш йўналиши: 44 кг. 1. Суннат Зокирматов (Тошкент в.), 47 кг. 1. Асилбек Актамов (Сирдарё), 50 кг. 1. Шукрилло Муродиллаев (Навоий), 53 кг. 1. Давронбек Абдусодиқов (Тошкент ш.), 56 кг. 1. Самандар Эгамбердиев (Сирдарё),  59 кг. 1. Шаҳзод Раҳимов (Навоий), 62 кг. 1. Диёрбек Мирзақосимов (Фарғона), 66 кг. 1. Азизбек Муҳаммаджонов (Наманган), 70 кг. 1. Азамат Муҳаммадиев (Сирдарё).  +70кг. 1. Бахтиёр Сангинов (Сирдарё). 

Қизлар. Бел олиш чалиш йўналиши: 52 кг. 1. Муниса Аҳмедова (Сирдарё),  56 кг. 1. Севара Диханова (Жиззах), +56кг. 1. Дурдонахон Мамуржонова (Сирдарё). 

Ўсмирлар. Белбоғли йўналиш: 44 кг. 1. Алишер  Искендеров (Қорақалпоғистон.), 47 кг. 1. Ислом Тожибоев (Наманган), 50 кг. 1. Азизбек Абаралиев (Наманган), 53 кг. 1. Нормурод Шермаматов (Сирдарё), 56 кг. 1. Бахром Абдурашидов (Наманган), 59 кг. 1. Рустам Каримов (Сирдарё), 62 кг. 1. Мурот Пардаев (Тошкент в.),  66 кг. 1. Мирзиё Мирзамаҳмудов (Наманган),  70 кг. 1. Иброҳим Абдулҳамидов (Наманган), +70 кг. 1. Диёр Мелибоев (Тошкент в.).

Ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар диплом ва медаллар билан тақдирланишди. Мусобақа давом этмоқда. 10-12 июнь кунлари уч кураш бўйича беллашувлар ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг