UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

15 мар 17:40
Янгиликлар

Гимнастика

Оксана Чусовитина Канадада халқаро мусобақа кумуш медалини қўлга киритди

Оксана Чусовитина Канадада спорт гимнастикаси бўйича халқаро мусобақада кумуш медални қўлга киритди.


Оксана Чусовитина спорт гимнастикаси бўйича L’International Gymnix-2017 халқаро мусобақаси совриндори бўлди. 9−12 март кунлари Канаданинг Монреал шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада ўзбекистонлик спортчи кумуш медални қўлга киритди.

Етти карра Олимпия ўйинлари иштирокчиси таяниб сакрашда 14,475 натижа қайд этган ҳолда иккинчи бўлди. Кам фарқ — 14,500 билан устунликка эришган канадалик Шэллон Олсен олтин медалга сазовор бўлди. Япониялик Хитоми Хатакеда (14,025) ва канадалик Бруклин Мурс (13,225) бронза мукофотини қўлга киритди.

16−19 март кунлари Оксана Чусовитина аёллар ва эркаклар спорт гимнастикаси бўйича Бокуда (Озарбайжон) ўтказиладиган FIG туркумидаги Жаҳон кубогида иштирок этади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг