UZ

Сўнгги янгиликлар

07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0

28 фев 10:42
Янгиликлар

Велоспорт

Ольга Забелинская бугун Токио Олимпиадасининг яна бир лицензияси учун курашади

Бугун Германиянинг Берлин шаҳрида давом этаётган велотрек бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун дастурида ҳамюртимиз Ольга Забелинская иштирок этади.

Спортчимиз бугунги дастурда омниум йўналишида жаҳон чемпионати медали қатори Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун курашади.

Омниум – велотрекнинг кўпкураш йўналиши бўлиб, унда иштирокчилар кун давомида 4 бор стартга чиқишади. Ғолиб ҳар бир йўналиш бўйича жамғарилган очколар йиғиндисига қараб аниқлаб олинади.

Кундузги дастур Тошкент вақти билан 19:00 дан бошланиб, юртдошимиз скрэтч ва темпо рейс бўйича стартга чиқади. 22:30 дан эса кечки дастур бошланади. Унда элиминейшн ҳамда очколар пойгаси бўйича дастурлар белгилаб қўйилган. Сўнгги старт Тошкент вақти билан тахминан 00:30 га тўғри келади. Бироқ вақт аввалги баҳслар якунига қараб ўзгариши мумкин. Мусобақа “Eurosport2” телеканалида тўлиқ намойиш қилинмоқда.

Жаҳон чемпионати Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи сўнгги стартдир. Мусобақа якунидан сўнг жаҳон рейтингининг кучли 21 талигидан ўрин олган спортчилар Олимпиадага йўлланма олади. Забелинская ушбу йўналишда рейтингнинг 24-поғонасида турибди. Мусобақада спортчимиз тахминан кучли бешталикка кира олса, Олимпиада йўлланмасини нақд қилиб қўяди. Спортчимиз кучли бешликка кира олмаса, Олимпиада лицензияси рақибларнинг натижасига боғлиқ бўлиб қолади.

Спортчимизга бўлажак стартларда омад ва зафар тилаб, Олимпиада лицензияларимиз сони яна биттага кўпайишини ният қилиб қоламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг