UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0

27 апр 19:49
Янгиликлар

Велоспорт

Ольга Забелинская: “Ҳали фаолиятимни тугатиш режамда йўқ”

Куни кеча ўтган йилнинг шу кунларида Тошкент велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилгани ҳақидаги мақоламизни тақдим қилган эдик.

Бугун мазкур мусобақада ҳамюртимиз Ольга Забелинскаянининг 112,8 км масофага кечган гуруҳ пойгаси йўналишида зафар қучиб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритганига ҳам роппа-роса 1 йил тўлди. Фурсатдан фойдаланиб, спортчимиз билан мазкур ғалаба таассуротлари ва олдиндаги режалари ҳақида қисқа суҳбат уюштиришга ҳам муваффақ бўлдик:

– Ўтган йил Осиё чемпионатида зафар қучганингизга ҳам 1 йил бўлибди. Ушбу ғалаба фаолиятингизда қандай роль ўйнайди?

– Осиё чемпионатидаги ғалаба менинг 2019 йилдаги бош мақсадим эди. Табиийки, тайёргарлик ҳам шунга яраша юқори савияда бўлиб, кўзланган мақсадга етдик. Чемпионатнинг Ўзбекистонда ўтгани, ҳамюртларимизнинг кўз ўнгида мана шундай ғалабага эришишимиз, ўйлайманки, велоспортнинг юртимизда ривож топишига яна бир карра ҳисса қўшган.

– Токио Олимпиадасига тайёргарлик қандай кетмоқда?

– Бутун дунёда юзага келган карантин сабаб режалар тубдан ўзгариб кетди. Мусобақалар тақвими янгилангач биз ҳам режаларимизни қайта кўриб чиқишимиз мумкин. Ҳозирча уй шароитида шуғулланаман ва келгуси йилги ғалабалар учун куч йиғаман. 

– Токио Олимпиадасининг йўлланмаси шосседа қўлга киритилди. Демак, буёғига фақат шу йўналишдаги мусобақаларда қатнашасизми?

– Йўқ. Режаларимга трек пойгаларида ҳам қатнашиш киритилган. Асосий куч Олимпиадага қаратилса ҳам, унгача трек бўйича Осиё ва жаҳон чемпионатлари бор. Мазкур мусобақалар савияси ҳам анча баланд ва уларда ҳам юртимиз учун медаль олиб келиш ниятидаман.


– Токио фаолиятингиздаги охирги старт бўладими?

– Биласизми, ҳали фаолиятимни тугатиш режамда йўқ. Шу боис бу ҳақида гапириш бироз эрта. Жамоам билан катта-катта марраларни забт этишни мақсад қилиб қўйганман. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг