UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

28 янв 10:30
Янгиликлар

Велоспорт

Ольга Забелинская икки йўналишда жаҳон чемпионатига йўлланма олди

24-26 январь кунлари Канаданинг Милтон шаҳрида велотрек бўйича Жаҳон кубогининг сўнгги босқичи бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, унда терма жамоамиз вакили Ольга Забелинская ҳам иштирок этди.

Юртдошимиз мусобақа давомида гарчи совринли ўринлардан бирига илина олмаган бўлса-да, асосий вазифа – икки йўналишда (омниум ва очколар пойгаси) жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Аҳамиятлиси, келаси ой Германияда ўтадиган трек бўйича дунё биринчилиги Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун рейтинг очколарини берувчи сўнгги мусобақадир.

Регламентга кўра, омниум йўналишида 2019 йил 6 июлидан бошлаб, 2020 йил 1 мартига қадар Олимпиада рейтингида кучли 20 таликдан жой олган атлетлар Токио-2020 йўлланмасига эга бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, Ольга Забелинская ҳисобида шосседаги гуруҳ пойгаси йўналишида Токио-2020 лицензияси мавжуд. Бўлажак мусобақада ҳамюртимиз яна бир Олимпиада йўлланмасига эга бўлишини тилаб қоламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг