UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

01 мар 20:28
Янгиликлар

Велоспорт

Ольга Забелинская жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади

Германиянинг Берлин шаҳрида велотрек бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.

Бироз аввал аёллар ўртасида очколар пойгаси бўйича кечган беллашув якунланди.

Хабар берганимиздек, ушбу йўналишда Ольга Забелинская юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Кескин ва муросасиз кечган пойгаларда юртдошимиз тўртинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин эгаси билан ҳамюртимизни атиги 2 очко ажратиб турди.

Велотрек бўйича ЖЧ.
Аёллар, очколар пойгаси.
1. Элинор Беркер (Буюк Британия) – 50 очко
2. Женнифер Валенте (АҚШ) – 34
3. Анита Стенберг (Норвегия) – 33
4. Ольга Забелинская (Ўзбекистон) – 31

Эслатиб ўтамиз, ушбу йўналиш Олимпия ўйинлари дастурига киритилмаган. Юртдошимиз омниум баҳсида 19-натижани қайд этган. Шундай бўлса-да, Забелинская аёллар ўртасида велотрек бўйича жаҳон чемпионатларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган илк спортчи сифатида тарихда қолмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг