UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

10 июн 09:01
Янгиликлар

Велоспорт

Ольга Забелинская Токио Олимпиадасининг яна бир лицензияси учун дадил қадам ташлади

Велошоссенинг гуруҳ пойгаси бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма қўлга киритган ҳамюртимиз Ольга Забелинская бошқа йўналишлардаги лицензион мусобақаларда ҳам юқори натижаларга эришмоқда.

Хусусан, спортчимиз кеча Италияда ўтказилган велотрек бўйича халқаро мусобақада ғолибликни қўлга киритди.

50 айланадан иборат гуруҳ пойгаси дастурида Забелинская барча рақибаларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Пойгада иккинчи ўрин украиналик Юлия Берюковага насиб этган бўлса, кучли учликни 4 карра Олимпиада чемпиони британиялик Лаура Кенни якнулаб берди.

Ушбу мусобақа Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун рейтинг очколарини тақдим этади. Бу муваффақиятдан кейин ҳамюртимиз Токио Олимпиадаси рейтинги учун ўз ҳисобига 200 очкони қўшиб қўйди.

Ўзбекистон велоспорт федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг