UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

10 мар 12:27
Янгиликлар

Токио-2020

Олимпиада машъаласини ёқиш маросими мухлисларсиз ўтказилади

12 март куни Грецияда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари учун машъала ёқиш маросими бўлиб ўтади.

Коронавирусдан ҳимояланиш мақсададида ушбу тадбир мухлисларсиз ўтказиладиган бўлди. Греция Олимпия қўмитасининг маълум қилишича, тадбир Халқаро Олимпия қўмитаси ва Токио-2020 ташкилий қўмитаси вакилларидан иборат 100 кишилик меҳмон билан ўтказилиши режалаштирган.

Машъала эстафетасини одатга кўра грециялик таниқли атлетлардан бири бошлаб беради. Бунда қадимги Олимпия ўйинлари ўтказилган стадионда аланга олган машъала юнон спортчиси қўлидан мезбон томонга тақдим қилинади. Бу гал ўқ отиш спорти бўйича Рио Олимпиадаси чемпиони ва совриндори грециялик Анна Коракаки мазкур вазифани бажариб берадиган бўлди. 

Таъкидлаш жоиз, машъаланинг аёл спортчи томонидан ёқилиши биринчи марта кузатилади. Шунингдек, ушбу тадбир билан боғлиқ барча жараёнлар ҳам мухлислар иштирокисиз ўтади. 

Маълумотларга кўра, айни пайтда Грецияда 73 нафар инсонда коронавирус билан касалланганлик ҳолати аниқланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг