UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41Octagon League собиқ чемпиони Ислом Болтаев ҳам кейинги жангини Фарғонада ўтказади (ПОСТЕР) 0 10:20Пара пауэрлифтингчи Насиба Тошпўлатова Жаҳон чемпионати совриндорига айланди 0 09:59DWCS: Азамат Нуфтиллаевни мағлуб этган сербиялик жангчи ҳам UFC шартномасидан қуруқ қолди 0 09:38Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум 0 09:17ITF турнирида 97 ва 102 ёшли фахрийлар ўртасида учрашув ўтказилди + ФОТО 0 08:56Мераб Двалишвили тарихий UFC рекордини янгилашга тайёр 0 08:35Шавкат Раҳмонов UFC P4P рейтингини тарк этди 0 08:14Африка қитъасидан ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум 0 07:53Йилнинг сўнгги рақамли UFC турнирида яна бир собиқ чемпион жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 07:32Ўзбекистон дзюдо федерациясида Ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди 0 07:11UFC "чиптаси" учун октагонга чиққан Азамат Нуфтиллаев иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 18:05Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими? 0 17:39"Пуллар Царукянга мени мағлуб этишга ёрдам бера олмайди" - Хукер 0 17:17Федор Емельяненко Магомед Анкалаевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 16:55"Умар Нурмагомедовга чемпионлик жанги учун яна иккита жанг керак" - Стерлинг 0

11 авг 02:42
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА, Париж-2024

Олимпиаданинг 15-кунида 5 та медаль: шулардан учтаси ОЛТИН!

Теглар :  Париж-2024
10 август куни Париж Олимпиадасининг 15-кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Кун давомида ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритишди. 

Бугун Олимпиадада қатнашган вакилларимиз қуйидаги натижаларни қайд этишди: 

Енгил атлетика. Шоҳруҳ Давлатов (марафон) - маррага етиб бора олмади

Таэквондо. Никита Рафалович - бронза учун ўтиш жангида ютқазди.

Оғир атлетика. Акбар Жўраев (102 кг) - КУМУШ МЕДАЛЬ!

Таэквондо. Светлана Осипова - КУМУШ МЕДАЛЬ!

Замонавий бешкураш. Алисэ Фахрутдинова - 15-ўринни эгаллади ва кейинги босқичга чиқа олмади. 

Бадиий гимнастика. Жамоавий баҳслар финали - 8-ўрин

Оғир атлетика. Ригина Адашбаева (81 кг) - 8-ўрин

Эркин кураш. Разамбек Жамалов - Даичи Такатани (Япония) (финал) - муддатидан олдин ғалаба ва ОЛТИН МЕДАЛЬ!

Бокс. Абдумалик Халоков - Мунарбек Сейтбек Улуу (Қирғизистон) - 5:0 - ғалаба ва ОЛТИН МЕДАЛЬ!

Бокс. Баҳодир Жалолов - Айюб Гадфа (Испания) - 5:0 - ғалаба ва ОЛТИН МЕДАЛЬ!




Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчиларнинг қайд этаётган натижаларидан хабардор бўлиб туришингиз мумкин бўлди.

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


2:13. БАҲОДИИИИИР ЖАЛОЛООООВ!!! Бизда 8-ОЛТИН! Баҳодир Жалолов 2 карра Олимпиада чемпиони! У финалда испаниялик рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди!


1:20. КУМУШШШ!!! Светлана Осипова Париж Олимпиадасининг финалида франциялик рақибга қарши жанг қилди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бизда КУМУШ!!!


1:05. ОЛТИИИИИНН!!! Абдумалик Халоков финалда қирғизистонлик рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди! Ўзбекистонда 7-олтин медаль!


23:11. Таэквондо. Никита Рафалович афсуски бронза учун ўтиш баҳсида мексикалик рақибга имкониятни бой берди...


23:00. ОЛТИНННН!!! Разамбек Жамалов чемпион! -74 кг вазнли эркин курашчимиз финалда япониялик рақибни муддатидан олдин мағлубиятга учратди ва делегациямизга 6-олтин медални тақдим этди! УРА!


21:15. Оғир атлетика. Ригина Адашбоева даст кўтаришда 105 кг, силтаб кўтаришда эса 131, умумий ҳисобда 236 кг натижа кўрсатди ва 8-ўрин билан Олимпиадани якунлади.


Бизни "қайноқ" оқшом кутмоқда. Ўзбекистонлик спортчилар 4 та финалда қатнашишади: 

22:55. Таэквондо. Никита Рафалович - Карлос Сансорес (Мексика) (бронза учун ўтиш баҳси)

23:00: Эркин кураш. Разамбек Жамалов - Даичи Такатани (Япония) (финал)

00:40. Таэквондо. Светлана Осипова - Алтеа Лаурин (Франция) (финал)

00:45. Бокс. Абдумалик Халоков - Мунарбек Сейтбек Улуу (Қирғизистон) (финал)

01:50. Бокс. Баҳодир Жалолов - Айюб Гадфа (Испания) (финал)


20:45. Никита Рафаловичда бронза учун имконият пайдо бўлди. Уни мағлуб этган эронлик таэквондочи финалга йўл олди. Ўтиш босқичида унга мексикалик Карлос Сансорес рақиблик қилади. Жанг 22:55 дан сўнг бошланиши кутилмоқда.


20:13. ФИНАЛЛЛЛ!!! Светлана Осипова ярим финалда кореялик рақибасини 2:0 (3:3, 9:5) ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга чиқди!


19:35. Оғир атлетика. Ригина Адашбоева даст кўтариш баҳсларини 105 кг натижа билан якунлади.


19:12. Светлана Осипова чорак финалда британиялик кучли рақибасини катта устунлик билан 2:0 ҳисобида (14:6, 14:2) мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди!


18:55. Бадиий гимнастика. Қизларимиз жамоавий баҳслар финалида икки чиқиш якунига кўра 64,500 балл жамғаришди ва Олимпиадани 8-ўринда якунлашди.


18:45. Замонавий бешкураш. Алисе Фахрутдинова ярим финалда 1305 балл билан 15-ўринни эгаллади. Афсуски, бу натижа орқали у финалга чиқа олмади. 


17:30. Бадиий гимнастика. Жамоавий баҳслар финалининг дастлабки чиқишида қизларимиз 34.050 балл жамғаришди. Энди бироздан сўнг иккинчи чиқиш бор.


16:40. КУМУШШШ!!! Акбар Жўраев даст кўтаришда 185, силтаб кўтаришда эса 219 кг тошни ўзига бўйсундириб, умумий ҳисобда 404 кг натижа кўрсатди ва кумуш медални қўлга киритди! Бу борада хитойлик рақиб 406 кг натижа билан олтин медалга сазовор бўлди. 


15:40. Акбар Жўраев учинчи уринишда 189 кг ни кўтара олмади. Афсус. Даст кўтаришни 3-ўринда тугатяпмиз. Силтаб кўтаришда яхши натижа кутиб қоламиз. 


15:28. Акбар Жўраев иккинчи уринишда 185 кг кўтара олди!


15:23. Оғир атлетика. Акбар Жўраев илк чиқишида 180 кг натижа кўрсатди. Бошланиши яхши!


15:01. Таэквондочимиз Светлана Осипова илк босқичда Кот Д'Ивуар вакиласига қарши жанг қилди ва 2:1 (4:0, 2:7, 0:0) ҳисобида ғалаба қозонди!


14:45. Таэквондо. Никита Рафалович афсуски эронлик рақибига 0:2 (2:8, 1:5) ҳисобида ютқазди. Агар эронлик спортчи энди финалга чиқса, Никитада бронза учун имкон бўлади. 


13:50. Марафончимиз Шохруҳ Давлатов маррага етиб бора олмади. У баҳсларни жуда яхши бошлаганди. Марафоннинг дастлабки 15 километрида ҳам у етакчи 15 нафар спортчи ичида кетаётганди. Афсуски, якунда марафон спортчимиз учун омадсиз ўтди. Баҳсларда 81 нафар атлет қатнашди ва уларнинг 10 нафари финишга етиб бора олмади. 


11:00. Шохруҳ Давлатов марафонда ўз чиқишини бошлади. Спортчилар 42 километр 195 метрни босиб ўтишлари лозим бўлади. Кучли учликка кирган спортчилар медаль олишади. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг