UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

05 авг 00:10
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Париж-2024

Олимпиаданинг 9-куни медалсиз якунланди, лекин иккита финалимиз бор

Теглар :  Париж-2024
4 август куни Париж Олимпиадасининг 9-кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Кун давомида спортчиларимиз қуйидаги натижаларни қайд этишди: 

Узунликка сакраш. Анвар Анваров (Квалификация) - 7,77 метр натижа билан финалга чиқа олмади

Велошоссе. Ольга Забелинская (Гуруҳ пойгаси) - маррага 70-бўлиб етиб келди

Велошоссе. Янина Кускова (Гуруҳ пойгаси) - маррага 51-бўлиб етиб келди

Бокс. Ҳасанбой Дўсматов - Давид де Пина (Кабо Верде) (51 кг, ярим финал) - 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга йўл олди

Бокс. Лазизбек Мулложонов - Давлат Болтаев (Тожикистон) (92 кг, ярим финал) - 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга йўл олди

Енгил атлетика. Сафина Садуллаева (баландликка сакраш, финал) - 1,95 метр натижа билан 7-ўринда якунлади.



Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчиларнинг қайд этаётган натижаларидан хабардор бўлиб туришингиз мумкин бўлди.

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ




23:55. Эхххх... Сафина 1,98 метрни учинчи уринишда ҳам сакрай олмади. Агар шу уддаланганда спортчимиз камида бронзани нақд қилган бўларди... У Олимпиадани 7-ўринда якунлади. У билан бир хил баландликка сакраган, лекин камроқ хато қилган спортчи бронза оладиган бўлди. 


23:48. Иккинчи уриниш ҳам муваффақиятсиз чиқди...


23:43. 1,98 да илк уриниш ўхшамади. Яна иккита имкон бор.


23:36. Сафинада учинчи уриниш ниҳоят ўхшади! 1,95 метр забт этилди!


23:34. Сафинанинг иккинчи уриниши ҳам муваффақиятсиз...


23:31. Сафина 1,95 метрга сакрай олмади. Ҳозирча. Яна иккита имконият бор.


23:20. Садуллаева иккинчи уринишда 1,91 метрни уддалади. Яхши!


23:15. Сафина Садуллаева 1,91 метрга сакрай олмади. Унда ҳали яна иккита имконият бор. 


23:05. Сафина илк чиқишида 1,86 метр баландликка сакрай олди. 


23:00. Сафина Садуллаева ўз чиқишини бошламоқда.


21:50. Велошоссе. Аёллар ўртасидаги гуруҳ пойгасида қатнашган қизларимиз 158 км масофани босиб ўтишди. Янина Кускова 51, Олга Забелинская эса 70-бўлиб маррага етиб келди. 


21:09. Лазизбек Мулложонов ярим финалда (-92 кг) тожикистонлик Давлат Болтаевни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди! Ажойиб! Бизда иккинчи финал!


20:14. Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ярим финалда Кобо-Верде боксчисини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди! Профессор ўз услубида!


19:15. Бокс баҳслари ўтказилмоқда. Бироздан сўнг Ҳасанбой Дўсматов финал йўлланмаси учун рингга чиқади. 


17:30. Велоспортчиларимиз Олга Забелинская ҳамда Янина Кускова гуруҳ пойгаси дастуридаги иштирокларини бошлашди. Дастурга кўра, 93 нафар спортчи 158 км масофани босиб ўтишади.


14:51. Анвар Анваров ўзининг учинчи уринишида ҳам 7.77 метр натижа қайд этди ва афсуски, Олимпиададаги иштирокини квалификация босқичида якунлади.


14:30. Анвар Анваров иккинчи уринишда 7.77 метр масофага сакради.


14:22. Узунликка сакраш баҳсларида ҳамюртимиз Анвар Анваров квалификациядаги иштирокини бошлади. У илк уринишида 7.57 метр масофага сакради. Квалификация стандарти 8.15 метр ҳисобланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг