UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

05 авг 14:49
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Олимпия ўйинлари тарихидан қизиқарли фактлар

Энг қизиқ лаҳзалардан бири 1972 йилда Япониянинг Саппоро шаҳрида ўтказилган ХI қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимига тайёргарлик кўриш вақтида содир бўлган.

Олимпия Хартияси қоидасига кўра ҳалқалар кўк-сариқ-қора-яшил-қизил кетма кетлигида жойлашиши белгиланган. Олимпия байроғи стадионга келтирилгач, синчков томошабинлардан бири байроқдаги ҳалқалар жойлашуви чалкашиб кетганлигини кўриб, ташкилий қўмита аъзоларига эътибор беришни сўраган. Аниқланишича, ушбу “хатолик” билан Олимпия байроғи 1952 йилдан бери қишки Олимпия ўйинларида намойиш етилиб, йигирма йил ичида эса ҳеч ким ҳеч нарсани пайқамаган. Ана холос!

Москва Олимпиадаси очилишидан анча олдин Паралимпия ҳаракати раҳбари доктор Гутман Олимпиада-80 ўйинлари ташкилий қўмитасидан ногиронлар Олимпиадасини ўтказишни сўраган ва аниқ жавоб олмаган. Партия ва спорт раҳбарлари СССРда ногиронлар йўқ деб ҳисоблашган. Ишониш қийин! Натижада, Паралимпия ўйинлари Москвада эмас, Нидерландияда ўтказилган.

Берарусь миллий хоккей терма жамоаси ҳужумчиси Владимир Копат 2002 йил АҚШнинг Солт-Лейк-Сити шаҳрида бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинларида шведлар дарвозабони Томми Сало қўриқлаётган дарвозага ажойиб тарзда гол киритган. Ҳисоб 3:3 бўлиб турган ва ўйин тугашига 2 дақиқа қолган вақтда навбатдаги бешлик алмашинувига кетиши лозим бўлган Владимир Копат ўйин майдонидан чиқишдан олдин ҳар эҳтимолга қарши шайбани узоқ масофадан кўк чизиқ ташқарисидан дарвозага йўналтиришга қарор қилади ва ақл бовар қилмайдиган ҳолат содир бўлди. Швед дарвозабони Сало шайбани елкаси билан тўхтатишга ҳаракат қилади, лекин шайба бўйнига сирғалиб, юмалаб дарвоза тўрига тушади. Бу кулгули гол ҳолати сенсацион тарзда беларусларни Олимпия ўйинларининг ярим финалига олиб чиқди. Офарин!

Пекиндаги 2008 Олимпия ўйинларининг қўғирчоқ туморлари бешта рамзни ифодалайди – қалдирғоч, балиқ, панда, тибет сайғоғи ва Олимпия олови. Бу туморларда Бэй-Бэй, Цзин-цзин, Хуан-хуан, Ин-ин, Ни-ни номли исмлари бор. Агар тумор номларининг биринчи бўғинлари битта жумлага киритилса – «Пекинга хуш келибсиз» рамзий ибораси ҳосил бўлади. Ажойиб!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг