UZ

Сўнгги янгиликлар

07:22Мария Тимофеева Швейцария турнири 1/2 финалида! 0 07:01Жиззахда яна бир замонавий яккакураш зали қад ростлади, дзюдочиларимиз у билан яқиндан танишишди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:10"Жангчилар бўш қолишдан қўрқишади ва қопқонга тушиб қолишади" - Фрэнсис Нганну 0 17:49Бастони "Барселона"га ўтиш учун маоши камайишига ҳам рози 0 17:28Эксперт Илия Топурия учун асосий синов кимлигини айтди 0 17:07Ҳикара Накамура: “Синдаров ютқазди...” 0 16:46Дана Уайт ва Эдди Хирн ўртасидаги жанг учун қанча пул таклиф қилингани маълум 0 16:25Рафинья қачон машғулотларга қайтиши маълум 0 16:04Маррани баланд олган қаршилик спортчилар 0 15:43Арман Царукян: "Топурия ўзини суперюлдуздай тутаяпти, лекин..." 0 15:22Сергей Фомин Shymkent Challenger бош соврини учун ўйнайди! 0 15:01"Барселона" афсонаси "Челси" бошқарувини қўлга олиши мумкин 0 14:39"Менежеримиз ишлаяпти". Гусковнинг мураббийи UFC 328 турнири учун эҳтимолий рақибни айтди 0 14:17Илия Топурия Конор Макгрегор ва Макс Холлоуэй эҳтимолий жанги ҳақида фикр билдирди 0 13:50Ян Блахович тиззасидан операция қилинди (ФОТО) 0

31 окт 10:20
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Олимпия ўйинлари тарихидан қизиқарли фактлар

ХХХ ёзги Олимпия ўйинларининг (Лондон, 2012 йил) энг кекса спортчиси япониялик чавандоз Хироши Хокетсу ҳисобланади.

Шу йилнинг март ойида у 71 ёшда бўлган. Хироши биринчи маротаба ёзги Олимпиада ўйинларида 1964 йилда иштирок этган.

Стендан ўқ отиш – энг қадимги Олимпия спорт турларининг бири ҳисобланади. Бироқ, ўйин давомида ҳар доим ҳам плиталарга ўқ узишмаган. Дастлаб, баҳсларда нишон сифатида жонли кабутарлардан фойдаланилган. Халқаро Олимпия қўмитаси 1910 йилда жонли қушлардан фойдаланишни тақиқлаган бўлсада, Олимпиада ўйинларидан ташқари мусобақаларда жонли қушлардан нишон сифатида фойдаланиш узоқ вақт давом этиб келган. Масалан, Монакодаги Гран-При сериясининг ушбу усулдаги сўнгги турнири 1966 йилда ўтказилган. Лекин АҚШнинг айрим штатларида ўқ отишда кабутарлардан фойдаланиш ҳамон давом этмоқда.

Янги зеландиялик спортчи Мюррей Халберг ёшлигида Регби спорт тури билан шуғулланган, аммо учрашувларнинг бирида у жиддий жароҳатланиб, чап қўли доимий равишда шол бўлиб қолади. Бироқ, Халберг тушкунликка тушмади ва спортни тарк этмасдан югуриш билан шуғулланди. Аста секинлик билан югуриш машғулотларини ривожлантириб, натижада у 1960 йили Римда бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида 5 000 метрга югуриш бўйича олтин медаль қўлга киритди.

1948 йилда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида Ҳиндистон футбол терма жамоаси ялангоёқ ўйнаган, шундан кейин ФИФА бу ўйин усулини тақиқлаб қўйди. Ҳиндистон терма жамоаси 1950 йилда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри қатнашишга муяссар бўлди, чунки саралаш гуруҳидаги барча рақобатчилар мусобақадан чиқиб кетган эди. Бироқ Ҳиндистон футбол ассоциацияси ФИФА тақиқи туфайли жамоани Бразилияга юбормасликка қарор қилди. Шундан сўнг, ҳиндлар бошқа бирон маротаба жаҳон чемпионатига чиқа олишмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг