UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

21 июл 18:02
Янгиликлар

Токио-2020, Олимпия ўйинлари

Олимпия ўйинларидан қочиб кетган Угандалик атлетнинг сафари эрта қариди, уни тутиб олишди

Олимпиада баҳона Токио-2020 келиб, сўнгра қочиб кетган угандалик атлет Жулиус Сэкитолеко полиция томонидан ушланди.

Угандалик атлет уйига қайтиш истаги йўқлигини, юкларини эса хотинига қайтаришларини хат орқали ёзиб, Токио-2020 Олимпиадасидан қочиб кетганди. Оғир ҳаёт сабаб ватанига қайтишни истамаган атлет барибир полиция томонидан ушланди ва Угандага депорт қилинадиган бўлди.

Сэкитолеко поездга билет сотиб олиб, Олимпиада меҳмонхонасидан қочиб кетганди. Шундан сўнг, спортчи Нагоя шаҳрига боради. У ерда бир ҳамюрти билан учрашиб Гифу шаҳрига йўл олишади. Айнан Гифу шаҳри полицияси видеокузатув қурилмалари орқали спортчини айнан шу шаҳарда эканлигини аниқлайди. Қўлга олинган спортчи ватанига қайтариб юбориладиган бўлди. Унга ёрдам берган ватандошига эса тегишли тартибда тергов иши очилган.

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпиадаси 23 июль куни старт олиб, 8 август куни ўз якунига етади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
22 июл 00:03:38
.Sherzod.
Bu bola 2002 yilgi Jaxon chempionatida senegal tarkibida kelgan Ayrel Fadigani eslatdi o‘shanda u yapon magazinlaridan biridan oltin cho‘chqachani o‘g‘irlab qochgandi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг