UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0

29 май 17:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Оливейра: "Камаримни ўғирлашганини барча билади"

Чарльз Оливейра Гэтжига қарши жанг олдидан вазн қила олмагани бўйича изоҳ берди.

Бу жанг 2022 йил май ойида бўлиб ўтган эди. Оливейра жангга чемпион сифатида чиққанди, лекин вазн меъёридан ошиб кетгани боис камаридан маҳрум этилганди. Кўплаб жангчилар ўшанда UFC’даги вазн ўлчаш тизимида муаммолар бўлганини таъкидлашган.

"Ҳамма яхши билади: мендан камарни ўғирлашган. Сизлар 200 грамм сабаб деб ўйлаяпсизларми? Ҳеч қандай ортиқча вазн йўқ эди. Мен пайшанба куни вазн ташлаб бўлган эдим — ҳаммаси яхши эди. Лекин унинг мураббийи доим мен билан бирга юрарди — гўё комиссия аъзосидек. Бундай ҳолат бошқа ҳеч қаерда юз бермайди.

Мен ҳеч нарса қила олмадим. Бу жанг Жастиннинг шаҳрида, унинг комиссияси, унинг одамлари билан бўлди. Улар унга камарни беришни хоҳлашди, лекин очиқчасига бера олмасди. Шу боис менинг руҳимни туширишга уринишди. Бу ҳақиқат. Қасам ичаман: ўша куни мен вазнни ташлаган эдим", — деди собиқ чемпион Чарльз Оливейра.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг