UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0

30 окт 07:22
Янгиликлар

Теннис

Олти миллион евро мукофот жамғармасига эга Париж "Мастерс" турнирига қуръа ташланди

Келаси ҳафта старт оладиган нуфузли Париж "Мастерс" теннис турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Мавсумнинг сўнгги "Мастерс" турнирида дунёнинг энг кучли ракетка усталари бош соврин учун баҳс олиб боради. Қуръа натижасига кўра дунёнинг биринчи ракеткаси, испаниялик Карлос Алькараз иккинчи даврадан иштирокини бошлайди. У россиялик Аслан Карацев ва япониялик Ёсихито Нисиока учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.

Турнирда иккинчи рақам остида таснифланган испаниялик Рафаэль Надаль ҳам иккинчи даврадан баҳсларга қўшилади. Унинг рақиби испаниялик Роберто Баутиста-Агут ёки америкалик Томми Пол бўлади.

Париж "Мастерс"нинг учинчи тартиб рақамли теннисчиси, норвегиялик Каспер Рууд иккинчи даврада франциялик Ришар Гаске (WC, имтиёзли йўлланма) ёки словакиялик Алекс Молчан билан тўқнаш келади. 

Сербиялик Новак Жокович аргентиналик Диего Шварцман ва америкалик Максим Кресси учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади. Россиялик Даниил Медведев австралиялик Алекс Де Минаур ва америкалик Себастьян Корда учрашуви ғолиби билан юзма-юз келади. Россиялик яна бир теннисчи Андрей Рублёв иккинчи даврада америкалик Жон Иснер ёки саралаш баҳси ғолибларидан бири билан учрашади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг