UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Леннокс Льюис Фьюрига маслаҳат берди 0 18:39Transfermarkt Эрон чемпионатидаги футболчилар қийматини янгилади. Машарипов, Ўрунов ва Юсуповнинг нархи қанча? 0 18:18Уиттакер яримоғир вазн тоифасига ўтиш ҳақида ўйламоқда 0 17:55Усик ҳакамликдан норози бўлган Уоррен ҳақида: "Фрэнк амаки кўр шекилли" 0 17:29Адесанья Хамзат Чимаев билан жанг қилиш истагини билдирди 0 17:07"Пахтакор" аъзоси ўз позициясида дунёнинг энг кучли 20 нафар ёш футболчиси қаторига кирди 0 16:46Термизда дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 16:25Миллий спорт мукофоти: Ҳасанбой Дўсматов ва Диёра Келдиёрова ўзбек спортида йилнинг энг яхшилари бўлди (барча ғолиблар рўйхати) 0 16:16Усик навбатдаги режаси ҳақида гапирди 0 15:53"Пахтакор" бразилиялик дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда 0 15:30Жонс билан жанг Нганну учун ҳалиям қизиқми? Спортчи жавоб берди 0 15:07Боб Арум энди Фьюри учун ягона вариант қандай эканлигини айтди 0 14:45"Tashkent Chess 2024" бош соврини ва 100 000 000 Ҳиндистонга кетди 0 14:24CIES: Абдуқодир Ҳусанов ўз ёшида тенгсиз 0 14:02Турки Усик ва Фьюрининг навбатдаги рақиби ҳақида гапирди 0

22 окт 16:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Она юрти, отаси, келажакдаги режалари ва фаолиятини якунлаш ҳақида". Хабиб Нурмагомедов UFC 254 турнирдан аввал катта интервью берди

Енгил вазн тоифасида UFC камари соҳиби Хабиб Нурмагомедов Жастин Гетжига қарши жангдан аввал катта интервью берди.

- Она юртинг ҳақида гапириб бера оласанми?

- Доғистон тоғли ва яйловли ҳудудларга бўлинади. Биз Кираволга кўчиб келганмиз ва бу ердан давлат бизга ер ажратган. Шунингдек, мени келиб чиқишим бўлган тоғли ҳудудлар ҳам бор. У ерда авлодларим 600 йилдан бери яшаб келишмоқда. Отам олий маълумотли бўлганлар, улар дастлаб колхоз раҳбари эдилар. Отам кўпчилик учун мураббий эди, мен учун эса мураббийдан ҳам устун инсон эди. Отам дастлаб болаларни мактаб залида машғулот олиб борардилар, кейинчалик эса машғулотлар мен туғилиб ўсган уйга кўчган. Биз 12 ёк и13 ёшимизда Махачкалага кўчиб келганимиз, лекин ҳали ҳам Кираволга кўп борамиз.

- Отангиз нафақат спортда балки бутун жамиятнинг ривожи учун қаттиқ ҳаракат қилганлар. Отангизни ишларни қай даражада давом эттирмоқдасиз?

- Биз уларни ишларини давом эттирмоқдамиз, менга бу ишларни давом эттириш ёқмоқда. Отам асос солган спорт мактабида ҳозир болалар жуда кўп, баъзида жой топиш ҳам масала бўлиб қолади. Ҳозир энг кучлиларни саралаб олмоқчимиз, кейин яна битта спорт саройини қурамиз. Чунки спорт билан шуғулланувчилар жуда кўп.

- Нима деб ўйлайсан ҳозирги ёшлардан нечтаси чемпион бўлишга салоҳияти етади.

- Кўпчиликда салоҳият етарли бўлади, лекин барча ҳам бу даражага чиқа олмайди. 70 та жангчидан 6-7 та чемпион чиқиши ҳам бу катта натижа бўлади. Чемпион бўлиш учун биринчи навбатда хоҳиш юқори бўлиши керак.Истак бўлганидан сўнг эса инсон аниқ режа ишлаб чиқиши ва у бу режа бўйича ишлаши керак.

- Очилган зал АҚШдаги «АКА» билан бемалол тенглаша олади. Сенга бу қанчалик қулайлик туғдирмоқда.

- Бундай имкониятлар эндигина пайдо бўлди, авваллари бу ерда машғулот учун деярли шароит бўлмаган. «АКА» эса умуман бошқа масала, у ерда барчаси профессионал даража. Кейин менга АҚШда шуғулланиш анча қулай, сабаби у ерда эътиборимни фақат машғулотларга қаратаман. Уйда эса оила, иш ва бошқа масалалар билан ҳам ишлашга тўғри келади.

- Охирги бир икки йил ичида сени фаолиятинг чўққисига чиқди. Бироқ доим ҳам бундай бўлмаган. Уч йил аввал сен жиддий жароҳат олган эдинг, ўша вақтларда фаолиятингни якунлаш ҳақида ҳеч ўйлаганмисан?

- Ўзинг айтиб ўтдинг, ҳозир пик даврим, лекин бу нарса абадий эмас. Ҳозир чемпионман, лекин мен ҳам камаримдан айриламан. Мен узоқ вақт давомида жароҳатлардан қутилиш билан ўтказдим. Рақибларим машғулот ўтказаётган вақтида мен жароҳатларимдан фориғ бўлишга ҳаракат қилардим. Лекин мен доим жароҳатларимдан сўнг янада кучли бўлиб қайтардим. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра мен жароҳатдан қутилганимдан сўнг янада кучлироқ ва тажовузкор бўлиб қайтганман. Фаолиятимни якунлаш ҳақида фикрлар бўлган, бироқ доим машғулот қилганман ва бу орқали бу вазиятдан чиқиб кетган.

- Отанг ҳақида кўп гапиргансан. Лекин биз биламиз сени уч нафар фарзандинг бор булар ҳақида эса гапиришни истамайсан. Бу эса яхши. Аммо сен қанчалик яхши отасан?

- Ҳозирча болаларим кичкина ва шу сабабли қандай ота эканлигимни тўлиқ тушуниб етмадим. Бироқ мен қаттиқ қўл бўлишни истайман. Ҳозирги шароитимда болаларни нимадандир чегаралаб бўлмайди, лекин бари бир баъзи бир вазиятда уларни чегаралаш керак. Мени болаларим сингари бой отам бўлмаган. Лекин мен ҳам отамдек бўлишни истайман.

- Хабиб Нурмагомедов деярли барча нарсаларга эришиб бўлди. Шуни инобатга олган ҳолда сен ўзингни янада кучли бўлишга ва янада кўпроқ ишлаш учун мотивация беришга қийналмайсанми?

- Ҳар бир инсонинг жисмоний чегараси бўлади. Агар сен психологик ресурсларингдан жуда тез фойдаланиб бўлсанг, чегарага шунчалик тез етиб борасан. Мен ҳали ҳам рақибларга ва жангларга ташнаман. Ҳали ҳам энг кучлиларга қарши кураша олишимга ишонаман ва ҳали анча вақт энг зўр бўлиб юришимга ишонаман. Шунинг учун доим ҳаракат қиламан ва бу нарсаларни миямдан чиқариб ташламайман. Ҳар куни машғулот олиб бораман, ҳар куни ҳаракат қиламан. Мен ҳали вақтим келганини тушунмадим, агар шу кун келса, иккиланмасдан кетаман. Чунки таваккал қилишни истамайман.

- Кўпчилик учун сени инглиз тильда бунчалик равон гапиришинг қизиқ. Хабиб қандай қилиб бу даражада бемалол гаплаша оладиган бўлдинг?

- Бир куни бу соҳада мукаммал бўлиш учун фақат жанг қилишни билиш керак эмаслигини тушундим. Машҳур бўлиш учун гаплашишни ҳам яхши билишинг керак. Мен жароҳат олган вақтларимда ёлғиз бўлардим ва инглиз тилини ўргандим, гаплашдим. Асосийси хато қилишдан қўрқмадим ва гаплашишда давом этдим. Ҳозир ҳам тил борасида ўрганадиган нарсаларим жуда кўп. Мен ўрганишда давом этмоқдаман.

— Сени анча камтар инсонлигини яхши биламиз. Лекин ёшлигингда нимадир олишни истаганмисан ва бу нарсани катта пул олганингдан сўнг амалга ошдими?

- Билмадим. Мен автомобиль «жинниси» эмасман. Менга қолса верталёт сотиб олган бўлардим. Чунки ҳозирги жойимдан тоғли ҳудудга чиқишим учун тўрт соат керак бўлади, агар верталётда чиқсам бу 15 дақиқа вақт олади. Биз у ерда катта база қурмоқдамиз. У ерда бир вақтнинг ўзида 100 та спортчи шуғулланади. Очиғи ҳозир бу даражага чиқмадим. Лекин ҳозир бемалол қайсидир дўконга кириб, исталган нарсамни оламан, авваллари эса бу ишни қила олмасдим.

— Сени кўпчилик юлдузлар билан расмга тушасан. Улар билан қай даражада дўстона алоқанг бор?

- Роналду, Бензема ва Златан билан кўп гаплашиб турамиз. Менга футбол ёқади. Футбол бу биринчи рақамли спорт тури. Ёшлигимда футболчи бўлишни истаганман, лекин ўхшамади. Менга ММА ва UFC'га нисбатдан футбол кўпроқ ёқади. Футболни қанча кўрсам доим ёқади.Бироқ UFC'ни барча жангларини томоша қилмайман. Мен футбол ҳақида жуда кўп нарсани биламан.

- Қайсидир машҳур инсон билан учрашишни истаган бўлардинг?

- Муҳаммад Али билан. Тўғри менда бундай имконият бўлганди, бироқ у вақтда Алининг соғлигида муаммолар бор эди. Кейин эса учрашиш имкони бўлмади.

- Жангга оз вақт қолганда ва октагонга кўтарилиш вақтингда ҳаёлингдан нималар ўтади? Қўрқув бўладими?

- Чемпион қўрқмаслиги билан ҳам ажралиб туради. Уларда қўрқув бўлса, рақиблари у билан истаган ишини қилиши мумкин. Баъзи бир жангчилар доим муҳим жангларида мағлуб бўлишида, бунинг сабаби жангдан аввал қўрқиб мағлуб бўлишган бўлади. Айнан шу нарса билан мен бошқалардан ажралиб тураман.

- Кўпчилик сени иккита жангдан сўнг фаолиятингни якунлашингни айтмоқда. Сен аниқ қарорга келиб бўлганмисан?

- 2 та ёки 3 та жанг деган гап йўқ. Менда жангга бўлган ташналик бор экан, мен октагонга кўтарилишда давом этаман. Бу қанча вақт давом этишини аниқ эмас. Балки кейинги жангимдан сўнг ҳам кетишим мумкин. Авваллари отам билан маслаҳатлашиб қарор қабул қилардим, ҳозир эса битта ўзим барчасини ҳал қила оламан. Мен яқинларимни фикрига доим қулоқ соламан, лекин сўнгги нуқтани ўзим қўяман.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
22 окт 17:56:38
Asadulloh Yusupov
Khabib sen barchaga o’rnak bo”lib qolasan
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг