UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0

02 дек 16:08
Янгиликлар

Теннис

Осака "Чемпионлар қандай ўйнайди" номли китоб тақдимотини ўтказади

Теглар :  Наоми Осака
Жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси Наоми Осака болалар учун китоб ёзди.

Теннисчи 8 декабрь куни Лос-Анжелесда (АҚШ) ўзининг "Чемпионлар қандай ўйнайди" номли болалар китоби тақдимотини ўтказишини маълум қилди.

"Келаси пайшанба куни чиқадиган "Чемпионлар қандай ўйнайди" номли биринчи болалар китобимни интизорлик билан кутяпман. Бу жуда қизиқарли бўлади. У ерда сизни кўришга умид қиламан", - деб ёзди япониялик теннисчи ўз Twitter саҳифасида.

Шунингдек, Осака  ўз китоби ҳақидаги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

"Бу менинг ишлаб чиқарувчи компаниямнинг биринчи нашриёт лойиҳаси. Умид қиламанки, бу китоб болаларни орзуларини амалга оширишга илҳомлантиради ва улар хоҳлаган нарсани қила олишларига ишончини оширади. Бу ктиоб менинг юрагимда алоҳида ўрин тутади, чунки тушумнинг бир қисми ёш қизларни спортда қўллаб-қувватловчи фондимга йўналтирилади. Сиз менинг таржимаи ҳолим ёзилган ва имзоим қўйилган китобни харид қилишингиз мумкин,"- деди Осака.

Китобнинг ўзи 6 декабрда чиқади. Маълумки, уни сотишдан тушган маблағнинг бир қисми ёш спортчиларни қўллаб-қувватловчи Осака жамғармасига йўналтирилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг