UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

16 сен 12:48
Янгиликлар

Бошқалар

Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган самбочиларимиз Тошкентда тантанали кутиб олинди + ФОТО

Теглар :  Самбо
Хабар бериб ўтганимиздек, 13-15 сентябрь кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида самбо бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Бугун тунда ушбу Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган ўзбекистонлик самбочилар юртимизга қайтиб келиши. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. 

Тадбир давомида Ўзбекистон самбо ассоциацияси президенти Алишер Алимов сўзга чиқар экан, спортчилар, мураббий ва уларнинг яқинларини қўлга киритилган ютуқ, эришилган муваффақият билан муборакбод этди. Ушбу муваффақият замирида мамлакат раҳбари томонидан спортга кўрсатилаётган ғамхўрлик тургани алоҳида қайд этилди. 

Маълумот учун, Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 40 та медаль қўлга киритди. Уларнинг 23 таси олтин, 11 таси кумуш ва 6 таси бронза медалларидир. 

Мусобақа якунига кўра, самбочиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Қозоғистон ва Мўғулистон терма жамоаларига насиб қилди. 

Фурсатдан фойдаланиб, www.olamsport.com сайти эрилилган муваффақият билан Ўзбекистон самбо ассоциациясини, спортчи ва мураббийларимизни табриклайди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг