UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

19 июл 18:14
Янгиликлар

Шахмат

Осиё чемпионатини биринчи ўринда якунлаган чемпионлар тақдирланди

Теглар :  ШахматОсиёМОҚ
Хабарингиз бор, 7-15 июль кунлари Шри-Ланкада шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Қитъамизнинг 15 мамлакатидан 450 нафардан ортиқ шахматчи қатнашган мусобақадан ўзбекистонлик ёш ақл-идрок соҳиблари юртимизга 34 та медаль билан қайтиб келишганди.

Бугун қитъа биринчилигида умумжамоа ҳисобида ғолиб бўлган шахматчиларимиз Миллий олимпия қўмитаси томондан тақдирланишди. Тантанали маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон шахмат федерацияси мутасаддилари, ёш чемпионлар ва уларнинг ота-оналари, мураббийлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

«Сизлар бугунги кун қаҳрамонисизлар. Бунинг учун энг аввало ота-онангизга раҳмат айтишимиз лозим. Сизлар тенгдошларингизга ҳақиқий намуна бўла олдингиз. Айнан сизга қараб улар ҳам юқори мақсадлар сари интиладилар. Шахмат қийин спорт турларидан бири ҳисобланади. Бунинг учун ақлан, рухан ва жисмонан кучли бўлиш лозим.

Насиб қилса, келажакда сизлардан ватанимиз ва жамиятимиз учун фойдаси тегадиган инсонлар етишиб чиқади», – деди Жасур Матчанов.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионати давомида Умида Омонова, Ҳумоюн Бегмуротов, Афрўза Ҳамдамова, Давлатбек Маҳмуджонов, Ситора Сапарова, Муҳаммадали Абдураҳмонов, Олмос Раҳматуллаев, Али Қосимов, Абдималик Абдисаломов, Руқия Олимова, Зилола Актамова, Тоҳир Неъматов, Моҳинур Хабибуллаева, Муҳаммадзоҳид Суяров каби ёш юртдошларимиз шахматнинг стандарт, блиц ва рапид йўналишларида зафарли юришни амалга ошириб, шоҳсупага кўтарилишди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
20 июл 08:40:14
NODIR_BEK
Омад барчага
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг