UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Таэквондочи қизларимиз Тайюан турнирини 2 та бронза медали билан якунлашди 0 19:47"Милан" Леау "Галатасарой"га ўтганини эълон қилди 0 19:19Бухоро “Uzbekistan Judo Tour” ғолиб ва совриндорлари аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:53Рожер Федерер теннис шон-шуҳрат залига киритилди 0 18:36Мужибилло Турсунов Россиядаги IBA турнирида ғалабага эришди 0 18:17Мозес Итаумани рингдан замбилда олиб чиқиб кетишди (ВИДЕО) 0 17:44Ян Диоманденинг "Реал"га трансфери мадридликларга 230 миллион еврога тушади 0 17:08Бу факт: Нурсултон Рўзибоев UFC'да энг узун ғалабали сериядаги тўрт жангчидан бири! 0 16:35US Open 2026. Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева асосий тўрдаги иштирокини бошлайди 0 16:01Гусковнинг мураббийи: "Мағлубият сабабини биламан" 0 15:36"Ман Сити" "Ливерпуль" футболчисига 99 млн таклиф қилишга тайёр — Романо 0 15:03"Барча Умар Нурмагомедовни бўлажак чемпион деб ҳисобларди, нима бўлганини кўрдингизми?" - Сонг Ядонг 0 14:31"ММАга қайтиш учун энди қарилик қиламан" - Забит Магомедшарипов 0 13:57Статистикага кўра Хргович жанг тўхтатилган вақтда Итаумага ютқазаётганди 0 13:30Лео Месси тарихда иккинчи ўринга кўтарилиб oлди 0

17 апр 15:25
Янгиликлар

Дзюдо

Осиё чемпионатининг иккинчи куни иккита медаль қўлга киритилди

Хитойнинг Ордос шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари якунига етди.

Бугунги беллашувлар якунига 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлдик. -70 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ширинжон Йўлдошева Осиё чемпионлиги учун кечган финал беллашувида КХДР вакиласи Сонг Мунга имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди. Ширинжон қўлидаги жароҳат билан ҳаракат қилганини айтиш ўринли бўлади. 

Ярим финалда айнан Ширинжон Йўлдошевага ютқазган терма жамоамиз аъзоси Хуршида Раззоқбердиева бронза медалини қўлга киритди. У Хитой Тайпейи вакиласи Ю-Жунг Лиаодан устун эканини амалда исботлади.  

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси икки кунлик беллашувлар якунига кўра 3 та кумуш, 2 та бронза медали билан олтинчи ўринга пастлади. Эртага оғир вазн тоифаларида медаллар учун кураш кечади. 


Кумуш медаллар:

-48 кг: Лазиза Ҳайдарова

-52 кг: Сита Кадамбаева

-70 кг: Ширинжон Йўлдошева 


Бронза медаллар:

-60 кг: Самариддин Қўчқоров 

-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг