UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0

20 авг 11:55
Янгиликлар

Кураш

Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгрессига Ўзбекистон мезбонлик қилди

Теглар :  Кураш
Кеча Wyndham Tashkent меҳмонхонасида Осиё-Океания кураш конфедерациясининг биринчи конгресси бўлиб ўтди.

Конгрессда IKA асосчи раиси Комил Юсупов, Осиё-Океания кураш конфедерацияси президенти Комил Рўзиев ва ҳудудий федерациялар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этишди. 

Конгресс кун таритибига асосан, 2017 йилнинг 15-24 сентябр кунлари Туркманистоннинг Ашхабод шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёпиқ иншоотлар ва яккакурашлар бўйича Осиё ўйинларига юқори даражада тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, Дубай шаҳрида мезбонлик қиладиган навбатдан ташқари Конгресс ҳужжатларини тасдиқлаш ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. 
Осиё ўйинларига тайёргарлик бўйича Туркманистон Кураш Федерацияси Президенти Мирзақули Қурбонов ва Индонезия Кураш Федерацияси Президенти Самсудинларнинг ахбороти тингланди. 
Осиё ва Океания қитъаларида Курашни кенг тарғиб этиш ва ривожлантириш мақсадида Конфедерация бошқарув тизимида ўзгаришлар амалаг оширилди. 

Унга кўра: 

1. Биринчи вице-президент: Йохан Бошшоф (Янги Зелландия)

2. Вице-президент: Алишер Эшонходжаев (Ўзбекистон)

3. Вице-президент: Баҳром Мўминов (Қозоғистон)

4. Вице-президент: Мирзақули Қурбонов (Туркманистон)

5. Вице-президент: Самсудин (Индонезия)

6.Бош котиб: Фаррух Саидқулов (Ўзбекистон)

7.Техник директор: Рави Капур (Ҳиндистон) этиб сайландилар.

Қайд этиш лозимки, Кураш азал-азалдан ўзбек халқининг энг севимли қадриятларидан бири ҳисобланади. Кураш ўзида мардлик, ҳалоллик ва олийжаноблилик хислатларини мужассам этганлиги билан аҳамиятлидир. Шу боисдан ҳам, бугунги кунга келиб дунё узра кенг тараққий этиб бормоқда. 

1998 йил Кураш Халқаро Ассоциацияси таъсис этилиб, унинг таркибида жаҳоннинг барча қитъасида Кураш Конфедерациялари, 130 га яқин давлатда эса Кураш федерациялари фаолият олиб бормоқда. 

Ассоциацияси таркибидаги Осиё Кураш Конфедерацияси 1999 йил ташкил этилган бўлиб, қитъамизда кенг миқёсда Курашни ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Осиё ўйинларининг деярли барча туридан Кураш спорти расман ўрин эгаллади. 

Океания Кураш Конфедерацияси 2004 йил Янги Зелландияда ташкил этилди. Океания қитъасидаги қарийиб барча давлатларда Кураш федерациялари очилиб ушбу спорт тури ривожлантирилмоқда. 

Замонавий спорт тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, икки қитъада ҳам кураш ривожини янада ошириш мақсадида Конфедерациялар бирлаштирилиб, 2017 йил 4 январ куни Осиё-Океания Кураш Конфедерациялари ташкил этилди. 

Шу кунгача Кураш Халқаро Ассоциацияси Президенти маслаҳатчиси сифатида фаолият юритиб келган ўзбекистонлик Комил Рўзиев Конфедерация Президенти этиб сайланди. Ҳозирда Конфедерацияга 40 га яқин мамлакат федерациялари аъзо ҳисобланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг