UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0

20 июн 17:05
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Осиё сузиш федерацияси Бош директори Ўзбекистонда меҳмон бўлди

Теглар :  СузишМОҚ
Хабарингиз бор, шу йилнинг 6-16 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри сув спорт турлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Ушбу нуфузли мусобақага кўрилаётган тайёргарлик билан бевосита танишиш мақсадида куни кеча пойтахтимизга Осиё сузиш федерацияси (AASF) Бош директори жаноб Таха Ал-Кишри ташриф буюрди. Мартабали меҳмонни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимовлар кутиб олишди.

Музокаралар давомида қитъамиз сузиш федерацияси раҳбари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатини юксак савияда ўтказиш масаласида жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, шунингдек, Ўзбекистон сузиш федерацияси билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқ бўлиши, ўз навбатида Осиё сузиш федерацияси раҳбарияти бунинг учун барча чораларни кўришга тайёр эканлигини билдириб ўтди.

Шу ўринда роппа роса 80 кундан сўнг пойтахтимизда старт оладиган Осиё чемпионати хақида икки оғиз. Қитъа чемпионати баҳслари Тошкентдаги иккита сузиш ҳавзасида бўлиб ўтади. Яъни “Saxovat sport servise” ва “VIP Servise NBU” сув спорти мажмуалари ёшлар ўртасидаги Осиё IX чемпионати баҳсларига мезбонлик қилади. Умуман олганда қитъа чемпионати сув спортининг тўрт йўналиши бўйича ташкил этилади. Иштирокчилар сузиш, сувга сакраш, сув полоси ҳамда синхрон сузиш бўйича беллашувларда ғолиблик учун куч синашади.

“VIP Servise NBU” мажмуасида фақат сув полоси бўйича мусобақалар ўтказилади. “Saxovat sport servise” сув ҳавзаси эса сузиш, сувга сакраш ва синхрон сузиш бўйича мусобақаларга мезбонлик қилади. Пойтахтимизга қилган ташрифи давомида жаноб Таха Ал-Кишри спорт иншоотлари ва меҳмонлар истиқомат қиладиган меҳмонхоналардаги шароитлар билан яқиндан танишди.

Дарвоқе, Осиё чемпионати давомида расмий шахслар, мусобақа иштирокчилари, ҳакамлар ва оммавий ахборот восилари ходимлари учун Тошкентдаги HYATT REGENCY, INTERNATIONAL HOTEL, WYNDHAM HOTEL, RADISSON BLU HOTEL, MIRAN INTERNATIONAL HOTEL, LOTTE CITY HOTEL TASHKENT PALACE, RAMADA HOTEL, UZBEKISTAN HOTEL, GRAND MIR HOTEL, CITY PALACE HOTEL, GOLDEN VALLEY HOTEL, LE GRAND PLAZA HOTEL меҳмонхоналари хизматда бўлади.

Республикамиз пойтахтида нуфузли халқаро мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш тажрибаси мавжуд. Зеро пойтахтимиз бунга қадар бир неча марта спортнинг аксарият турлари бўйича жаҳон ва қитъа чемпионатларига мезбонлиқ қилган. Айнан шу жиҳатлар, қолаверса мамлакатимизда давлатимиз томонидан спортга кўрсатилаётган юксак эътиборни ҳисобга олиб, Осиё сузиш федерацияси раҳбарияти ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионати мезбонлигини Тошкентга ишониб топширди.

Ўз навбатида жаноб Таха Ал-Кишри Ўзбекистонда сув спорт турлари бўйича қитъа чемпионати юксак савияда ташкил этилишига ва бу энг аввало нафақат юртимизда, балки бутун Осиёда сузиш спортининг янада ривожланиши учун сезиларли туртки бўлишига умид қилишини таъкидлаб ўтди. Музокаралар якунида мартабали меҳмонга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов эсдалик совғаларини топширди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг